Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияга етиб борди

Aslanov Jasurbek
31 май 2019, 20:46
Бугун, 31 май куни Ўзбекистон миллий термаси делегацияси Тошкент-Истанбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олганидан хабарингиз бор.

ЎФА Матбуот хизматининг маълум қилишича, бош жамоамиз айни пайтда Анталияга етиб борган ва мезбонлар миллий терма жамоамиз аъзоларини жуда меҳмондўстлик билан кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Ўзбекистон миллий термалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Аланья шаҳрида жойлашган "Alanya Stadium" стадионида ўтказилади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia