Ўзбекистон Марокашга мағлуб бўлди

Khoja
1 фев 2024
Ҳонда Мидори бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Работ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Бугун терма жамоамиз Марокаш термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Марокашнинг иккала голига Гизлан Чеббак (24ʼ, 58ʼ) муаллифлик қилди.

Марокаш 2:0 Ўзбекистон

Терма жамоамизнинг бошланғич таркиби билан танишинг: Жонимқулова,Асадова, Қудратқулова, Аблякимова, Хабибуллаева, Шойимова, Зоирова, Карачик, Эргашева, Тожиддинова, Қўчқорова.

Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг Марокашга қарши кейинги учрашуви 8 февраль куни бўлиб ўтади.


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/FAUzbekistan