Ўзбекистон - Ливан. Ўйинни австралиялик ҳакамлар бошқаришади

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2018, 19:31
Эртага, 15 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур баҳсни Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бошқаришади. Рефери ассистентлари - Натан Макдональд ва Жорж Лакриндис. Тўртинчи ҳакам - Жарред Жиллет. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага соат 15:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН
15 ноябрь. Брисбен. "CBUS Super Stadium" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
Ҳакамлар
: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia