UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  0 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  37 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  1 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  1 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  1 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  51 21:15"Лидс" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 20:55Суперлига. "Локомотив" мавсумни ғалаба билан бошлади, "Сурхон" таслим этилди  5 20:45Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48 17:17Ковач "Тоттенхем"ни бошқариши мумкин  0 16:41"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Боуэнни сотиб олмоқчи  3 16:08Винисиус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин  11 15:30"Бургутлар"нинг баланд парвози — "Андижон" "Сўғдиёна"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади

25-26 март кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ўтказилади.

ПФЛ қарорига кўра, 1/8 финалнинг барча ўйинлари табиий майдонларда ўтказилади. Мазкур босқичга етиб келган клублар ичида фақатгина “УзДонгЖу”нинг уй стадионининг майдони сунъий қопламалидир. Айтиш керак, “бўёқчилар” Ўзбекистон Биринчилигида рақибларини Андижоннинг Шўрбулоқ даҳасидаги футболга ихтисослашган мактаб-интернатнинг сунъий қопламали майдонида қабул қилади. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасидаги “Шўртан”га қарши ўйин ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтди. “УзДонгЖу” 1/8 финалда “Локомотив” билан ҳисоб-китоб қилади. Ўйин 26 мартга белгиланган ва биринчи ўйинда “бўёқчилар” мезбон. Таъкидлаганимиздек, ПФЛ талабига кўра, мазкур учрашув сунъий қопламали майдонда ўтказилмайди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ ўтган йили ҳам 1/8 финалга чиққан “Обод”, “Оқ-тепа”, “Пахтакор-2” клубларига шундай талаб қўйганди. 

ПФЛнинг бу талаби Регламентга асосланмаган. Чунки ПФЛнинг 2016 йил учун ишлаб чиққан Регламентида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси учун алоҳида бўлим ажратилган бўлса-да, учрашувлар табиий қопламали майдонда ўтказилиши шарт деган банд йўқ. Бундай банд ўтган йили ҳам бўлмаган эди. Маълум бўлишича, тез орада Регламентнинг айнан Ўзбекистон Кубоги учун ажратилган бўлимига шундай банд киритилади ва клублар огоҳлантирилади. Аниғи шуки, “УзДонгЖу” “Локомотив”га қарши ўйин учун ўзига бошқа стадион топишга мажбур.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика