UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  3 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  9 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади.

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика