Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди
14 мар 2023 17:10
Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди
А гуруҳидан "Андижон-SGS", "Ғиждувон" ва ОКМК клублари жой олган бўлса, "F" гуруҳини "Андижон", "Олимпик" ҳамда "Навбаҳор" ташкил қилиб турибди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги икки йўлланмаси учун Биринчи лиганинг 8 та жамоаси кураш олиб боради: "Жайхун" (Қорақалпоғистон), "Нурафшон" (Бухоро), "Қумқўрғон" (Сурхондарё), "Жиззах" (Жиззах), "Янгийўл" (Тошкент вилояти), "Олимпия" (Тошкент), "Чиғатой" (Тошкент), "Цементчи" (Фарғона).
Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун мазкур жамоалардан кетма-кет икки учрашувда зафар қучиш талаб этилади.
Эртага, 15 март куни саралаш ўйинларига қуръа ташлаб берилади. Унга кўра, I босқичда саккиз жамоа ўзаро тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Беллашувлар 24 март куни бўлиб ўтади. Ғолиб тўрт жамоа II босқичда яна икки жуфтлик ҳосил қилади ва ҳар икки беллашув ғолиблари мос равишда гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
2023 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Регламент асосида саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
Фикрлар