UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  22 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  15 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

21 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва 26 жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Яна 6 та жамоа саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўл олади. 

Лига саралаш учрашувларини 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 2 та сунъий майдонда ўтказади ва унда 12 та жамоа 6 жуфтликка ажратилади. 28 март куни қуръа орқали мазкур жуфтликларга аниқлик киритиб олинади. 

Саралашда Андижон, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Навоий ва Қорақалпоғистон футбол академиялари, шунингдек, Фарғона ва Бухоро давлат университетлари, "Чиғатой", "Қумқўрғон", "Қизириқ", "Зомин" жамоалари иштирок этади. Уларга 31 март куни Тошкентга етиб келиш тавсия этилган. 

Маълумот учун, саралаш босқичида барча жамоа фақат 1 тадан ўйинда майдонга тушади. Уларда ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имкони бўлмаса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.

Ўзбекистон Кубоги. "Андижон", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Насаф" бир гуруҳда

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика