UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  1 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  10 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

21 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва 26 жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Яна 6 та жамоа саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўл олади. 

Лига саралаш учрашувларини 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 2 та сунъий майдонда ўтказади ва унда 12 та жамоа 6 жуфтликка ажратилади. 28 март куни қуръа орқали мазкур жуфтликларга аниқлик киритиб олинади. 

Саралашда Андижон, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Навоий ва Қорақалпоғистон футбол академиялари, шунингдек, Фарғона ва Бухоро давлат университетлари, "Чиғатой", "Қумқўрғон", "Қизириқ", "Зомин" жамоалари иштирок этади. Уларга 31 март куни Тошкентга етиб келиш тавсия этилган. 

Маълумот учун, саралаш босқичида барча жамоа фақат 1 тадан ўйинда майдонга тушади. Уларда ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имкони бўлмаса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.

Ўзбекистон Кубоги. "Андижон", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Насаф" бир гуруҳда

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика