UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10"Челси" ҳужумчиси рекорд суммага сотилади  0 21:10Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)  111 21:00Ўзбекистон кубоги. "Андижон" - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  22 20:48Эронда легионерларимиз дербиси бўлади!  0 19:48Расман: Англия терма жамоаси дарвозабони "Саутгемптон"га ўтди  4 19:20Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди  1 18:53Конференциялар Лигасига қура ташланди: "Челси" Қозоғистонга боради, "Бетис" Молдовага сафар қилади  0 18:35Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубоги саралаш баҳсларида қатнашиш учун Хитой Тайпейига йўл олади  0 18:06Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 17:55"Пахтакор" ва "Навбаҳор" "Жар"га етиб келди  4 17:39Машҳур инсайдер: Элдор Шомуродов "Рома"да қолиши аниқ  6 17:21"Пахтакор" Элит ОЧЛдаги учрашувларини "Жар"да ўтказади  8 17:03Европа Лигаси янги мавсумига қуръа ташланди: МЮ "Порту" билан, "Тоттенхэм" "Рома" билан ўйнайди  3 16:47Абдуқодир Ҳусанов — "Панатинаикос" - "Ланс" учрашувининг энг яхши футболчиси!  5 16:05Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Бундан яхши имконият бўлмайди"   3

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция) Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0 (матнли трансляция)

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бошланди.

Пахтакор

Ўзбекистон Кубоги. 6-тур

30/08/2024, 19:00

0
:
0
1-экстра тайм

Навбаҳор

45'
90'
43'  Умар Адҳамзода
55'  Хожиакбар Алижонов
77'  Сардор Собирхўжаев (Иброҳим Ибрагимов)
77'  Достонбек Ҳамдамов (Отабек Жўрақўзиев)
15'  Жамшид Искандеров
30'  Филип Иванович
32'  Гиорги Никабадзе
63'  Гиорги Никабадзе (Асадбек Жўрабоев)
74'  Сияваш Ҳақназарий (Русланбек Жиянов)
74'  Комилжон Тожиддинов (Саидазамат Мирсаидов)
84'  Аброр Исмоилов (Наврўзбек Иминжонов)
90'  Фаррух Сайфиев
90'  Фаррух Сайфиев

Ўзбекистон кубоги

1/2 финал

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:0

30 август. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев 

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Ришат Нугманов 

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 77), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдруаф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 77), 33.Дониёр Абдуманнопов, 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сияваш Ҳақназари (17.Руслан Жиянов, 74), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе (88.Асад Жўрабоев, 63), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 55.Комил Тожиддинов (12.Саидазамат Мирсаидов, 74), 77.Аброр Исмоилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 84).

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 7.Азим Аҳмедов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе.

Огоҳлантириш: Жамшид Искандеров (15), Филип Иванович (30), Гиорги Никабадзе (32), Умар Адҳамзода (43), Ҳожиакбар Алижонов (55), Фарруҳ Сайфиев (90+3).

Четлатиш: Фарруҳ Сайфиев (90+4).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Эндиликда қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+4. Сайфиев ҳакамга эътироз билдиргани учун дастлаб огоҳлантирилди, сўнгра эътирозини давом эттиргани учун майдондан четлатилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! "Навбаҳор" футболчиларининг стандарти зарба билан якунланди, лекин Назаров ҳушёрликни йўқотмади. 

88. Мирсаидовга нисбатан Адҳамзода томонидан ҳужумда фол ишлатилди.

84. "Навбаҳор" ўзгаришга қўл урди.

81. "Навбаҳор" жарима зарбасини комбинацион тарзда амалга оширди, аммо якунда тўпни Назаров эгаллаб олди.

79. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди, аммо мезбонлар бундан фойдалана олмади.

77. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш рўй берди.

74. "Навбаҳор"да икки ўзгариш амалга оширилмоқда.

71. Зарба! Бўриев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

69. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиларининг яна ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Черан ноаниқ зарба йўллади. 

68. Хавфли вазият! Болтабоев ўнг қанотдан Адҳамзода томон узатилган тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

66. Назаров яна тўпга чиқишда жамоадошларини хавотирга соладиган ҳаракат амалга оширди.

63. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жўрабоев Никабадзени алмаштирди.

62. "Пахтакор" стандарт вазиятга эга бўлди. Алижоновнинг узатмасини Никабадзе майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Хавфли вазият! Исмоиловнинг рақиб жарима майдонидан чап оёқда йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

55. Алижонов 55-дақиқада 55-рақамли рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

51. Назаров яна кичик хатога йўл қўйди, у тепган тўп Никабадзега тегиб, дарвозаси томон йўл олаётганди. "Пахтакор" дарвозабони тўпга вақтида улгурди.

47. "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми Никабадзенинг зарбаси билан якунланди, тўп "Пахтакор" футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+5. Ҳамдамов рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 

45. Биринчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Чераннинг олисдан чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади, тўп йўл-йўлакай рақиб футболчисига теккан экан.

43. Адҳамзода Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

42. Хавфли вазият! Алижоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетиб, дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.


39. Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпини Қувватов муштлари билан уриб юборди.

Ўйинда тўхталиш юзага келди. Аниқ маълумот билмаймиз. Ўйин бир муддат тўхтаб қолди.

32. Яна "Навбаҳор" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. Бу сафар Никабадзе Абдуманноповга нисбатан хавфли ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди. Меҳмонлар дастлабки ярим соат ичидаёқ уч маротаба жазоланди. 

30. Майдон марказида Черанга нисбатан қоидабузарлик содир этган Иванович огоҳлантирилди.

28. Меҳмонлар томонидан ташкиллаштирилган ҳужум Исмоиловнинг зарбаси билан якунланди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

23. Хавфли вазият! Назаров тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйиб, Ҳақназарийга пас бериб юборди. Эронлик ярим ҳимоячининг деярли бўш қолган дарвозага зарбаси кучли чиқмагани боис "Пахтакор" дарвозабони ўз хатосини тўғрилади. 

19. Хавфли вазият! Жаримадан узатилган тўпга Азмиддинов бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади. У билан тўқнашиб кетган Никабадзега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

18. Абдуманнопов қарши ҳужумга ўтган чоғи Ҳамробеков томонидан қоидабузарлик эвазига тўхтатилди.

15. Искандеров Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди ва рақибидан узр сўради. Ҳакам ВАР билан алоқага чиқди, аммо қарорини ўзгартирмади.

13. Хавфли вазият! Искандеровнинг жаримадан узатмаси зарбага айланиб кетди, тўп мезбонлар вакили бошидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. "Навбаҳор" бурчак зарбаси амалга ошириш имкониятига эга бўлди, аммо мезбон ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

10. Ҳакам ВАР билан Сайфиевнинг эҳтимолий четлатилишини муҳокама қилди, аммо бунга асос топилмади.

8. Собирхўжаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси секин ва ноаниқ кўриниш олди.

7. "Навбаҳор" яхши ҳужум ташкиллаштирди, бироқ Ҳақназарий ҳужумни кўнглидагидек якунлай олмади.

3. Алижоновга нисбатан Тожиддинов томонидан қўполлик ишлатилди. "Навбаҳор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+8   
30 авг 21:07:20
namangan kosonsoy
Ман Навбахор мухлисиман. Сайфиевга тугри курсатилди кизил. Тан олайлик хакамга босим утказаверди сарикдан кейин. Пахтакор агар ютса хакли ютади. Хакамни ёрдамисиз
+8   
30 авг 19:53:24
BXZ BXZ
Olg'a фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Cheranga yordam ko'rsatildi nimaga tashqariga chiqmadi
Футбол койидасини озгина бу́лса хам у́киб чикинг шунда савол колмайди.
+5   
30 авг 21:04:23
К.А.А 
Одилдан тўп майдон ташқарисига чиқвотику,нега судя сотилдига чиқарворасила,кўрмасдан туриб тухмат қилиш яхши эмас.
+5   
30 авг 21:01:55
JUVE & LIV
Сайфиев ўзига ўзи тилаволди бошқа гап йўқ !!!
+4   
30 авг 21:06:26
Тож
Сайфиевни нафақат майдондан, балки футболдан хайдаш керак. Фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегяпти, МТЖга хам.
+4   
30 авг 21:04:43
Азим Исмаилов
Сайыиев хакикий хулиган
+4   
30 авг 20:58:19
Ibragim Nishanov
Навбахорчилар кўт ковламасдан ўйинни кузатса бўладими, доимо ҳали хакам, ҳали шархловчи. Шархловчини нима даҳли бор. Ўйнасин команделар, қўлидан келса зўр бўлса 10 та урсин тан берайлик зўр ўйнади деб. Команделар ютказса доимо хакам айбдор ёки ўйин сотилган.
+4   
30 авг 19:59:02
ПСЖ
Saru beradgon joyida beradide. Anu Doniyorri oyogini yomon chopti daje qizilam korib chiqsa bolardi. Muxlisla oyinga tasir qlamiz dip ertaga Navbahorga jarima kesa yeg’lab Paxtakorri ayblab chiqmalarin MUJIKLA!
+4   
30 авг 19:41:56
Botir Saidov
Sariqqa tortadigan vaziyat bògandan keyin sariq beradide...
+4   
30 авг 19:36:15
Уз.
Судя тошкентга ён босябти 3та сарик
+3   
30 авг 21:09:28
Тўлқин Хайит
Сайфиев Пахтакорга зўр ёрдам қилди. Бир футболчини собиқ жамоасига ёрдами шуда.
+3   
30 авг 21:04:51
Shuxratcik Fcb
Sayfiev sobiq kamandasiga yordam berdimi shunda
+3   
30 авг 21:04:00
قهرمان
Бляд Бабаян даврила йук жойдан куйилган пеналтилага ҒИНГ димаган хамма , битта аутга жазавага тушвоти.
+3   
30 авг 20:58:52
ArsaBarsa
Hamrobekovdan chiqib ketdiku muxlislarga ko’rinmaydida bu. Yon chiziq hakami oldida edi.
+3   
30 авг 20:58:14
Maruf Tuxtayev
Нима бусаям йиглевурарканда бля. Ютолмисанла барбир Гуличкала))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика