UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  1 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  5 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Стадион прожекторларидан бири тўлиқ ишламаяпти. Шу боис ўйин бошлангани йўқ. Ниҳоят ўйин бошланди. 3-дақиқада Раҳматуллаевнинг зарбасидан кейин тўпни Нестеров эгаллаб олди. 

5-дақиқада Исмоил Гонсалвешнинг узоқ бурчакка берган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 12-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

21-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Шерзод Аъзамов боши билан зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

34-дақиқада Анзур Исмоиловнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

41-дақиқада Чераннинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.

42-дақиқада Садриддин Абдуллаев Черанга боши билан зарба бергани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.


Биринчи бўлим статистикаси
Бурчак зарбалари: 2 - 1
Сариқ карточкалар: 1 - 2
Қизил карточкалар: 0 - 1
Зарбалар: 6 - 4
Ноаниқ зарбалар: 3 - 0
Тўпни ушлаб туриш: 50 - 50


Иккинчи тайм бошланди. 53-дақиқада Гонсалвешнинг ҳаводан узатган тўпини Тиаго Безерра дарвозага йўллади - 2:0. 

56-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ.

82-дақиқада Тиаго Безерра бирга бир вазиятда тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўйди - 3:0. 

89-дақиқада Игорь Сергеев ўнг қанотдан Яхшибоев узатган тўпни дарвозага йўллади - 4:0. 

Ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.


1/4 финал. 18 сентябрь
20:00 - “Пахтакор” – “Локомотив” 4:0
Ҳакамлар:  
Аҳрол Рисқуллаев,  Андрей Цапенко,  Санжар Шоюсупов,  Вадим Агишев.
Назоратчи
:  Артём Арутюнов.
Комиссар:  Бахтиёр Намозов.

Голлар: Егор Кримец 21, - 1:0. Тиаго Безерра 53, - 2:0. Тиаго Безерра 82, - 3:0. Игорь Сергеев 89, - 4:0.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 70), Дилшод Раҳматуллаев (Жаҳонгир Аҳмадов, 66), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 78), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Диёр Туропов, 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 58), Сардор Мирзаев (Ҳусниддин Ғофуров, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Азизбек Омонов, 90), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич
Захира: Маъмур Икромов, Николай Погребняк, Идрис Бикмайкин, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

Огоҳлантиришлар: Элдорбек Суюнов 42, Ислом Тўхтахўжаев 48, Фаррух Сайфиев 60, Владимир Козак 74.

Четлатиш: Садриддин Абдуллаев 42.


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика