UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" аъзоларининг финалдан олдинги фикрлари қандай бўлди? Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" аъзоларининг финалдан олдинги фикрлари қандай бўлди?

Эртага Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва АГМК клублари тўқнаш келади. Бугун ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжумани "Самарқанд дарвоза" мажмуасида бўлиб ўтди.

Анжуманнинг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе, футболчилар Егор Кримец, Жалол Машарипов, Игорь Сергеев ва Одил Ҳамробеков иштирок этди.

Шота Арвеладзе: - Биринчи навбатда ташкилотчиларга футболга оид тадбир нафақат стадионда, балки шундай жойда ўтказилаётгани учун раҳмат айтаман. Биз ҳам омма олдига борамиз. Йигитларга ажойиб ўйин ва натижалар учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга ҳам катта раҳмат. Ўтган йили ушбу рақибга финалда имкониятни бой бергандик. Биз ўйинга жиддий тайёрландик. Эртага ғалаба қозонишни истаймиз.


Игорь Сергеев: - Бундай одам кўп жойда ўзимни бироз йўқотиб қўйишим мумкин. Мухлисларимизга мени руҳан қўллаб туришганига раҳмат дейман. Бир йил олдин финалда ютқазгандик. Бу жуда аламли бўлганди. Эртага кескин ўйин кечади ва насиб қилса, биз реванш оламиз.

Жалолиддин Машарипов: - Ассалому алайкум! Ўйинларимизни кўриб, қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик айтаман. Эртага стадионга келинглар, биз Чемпионлар Лигасида бўлганидек чиройли футбол кўрсатишга уринамиз. Олдимизга ҳар уч мусобақада ғолиб чиқиш мақсадини қўйганмиз. Бунинг учун ҳаракат қиламиз.


Одилжон Ҳамробеков: - Финални мухлислар сингари биз ҳам кутяпмиз. Эртага мухлислардан стадионга келишни сўраб қоламан. Биз чиройли футбол намойиш қилишга интиламиз.

Егор Кримец: - Адашмасам, иккинчи марта матбуот анжумани шундай ажойиб жойда ўтказилмоқда. Кўп гапирмайман, эртага жамоамиз майдонда гапиради. Биз олдимизда турган шу уч чиройли кубокни қўлга киритишга интиламиз. Ишқибозларни стадионга таклиф этамиз.


- Эртага жамоа қандай ўйнайди?

- Шота Арвеладзе: - Биз сирларимизни очиб ўтирмаймиз. Сюрприз бўлсин. "Пахтакор" учун мос ҳужумкор футбол кўрсатишда давом этамиз.

- 2015 йил Ўзбекистон Кубогини "Насаф"да Эркин Бойдуллаев билан бирга қўлга киритгансиз. Эртага унга қарши ўйнайсиз. Бунга қандай фикр билдирасиз?
Одилжон Ҳамробеков: -
Ёшлигимиздан бизга кўп нарсаларни ўргатган. Аммо эртага биз рақибмиз. Ҳакам ҳуштаги чалиниши билан рақибларга айланамиз. Ўйингача ва ўйиндан кейин ака-укалик давом этади.


- Кубок финали охирги йилларда вилоятларда бўлганди. Бу йил унинг Тошкентда ўтказилиши қанчалик аҳамиятли?
Шота Арвеладзе:
- Яхши майдон ва шароит бўлса, қаерда ўйнашнинг катта фарқи йўқ. Чиройли футбол кўрсатишга шароит бўлса етарли. Ўйлашимча, эртага стадион тўлади, майдон яхши ҳолатда. Ташкилий ишлар юқори даражада адо этилади.

Шота Арвеладзе: - Эртага мавсум давомида ўзини кўрсатган ва ҳозирда энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёшларга эса доим имконият берилади.

- "Пахтакор" эртага Ўзбекистон Кубогини қўлга киритадими?
Одилжон Ҳамробеков: -
Чемпион бўлганимизда ишқибозларимизнинг хурсандчилигидан маза қилдик. Эртага ҳам шуни уддалашга интиламиз.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика