UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  2 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  4 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  22

Ўзбекистон кубоги финалларидаги юбилей голларни кимлар урган? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финалларидаги юбилей голларни кимлар урган?

17 октябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Қаршининг "Насаф" клуби билан куч синашади.


Ўзбекистон кубоги финалларидаги киритилган жами голлар сони айни пайтда 59тани ташкил этади. Демак Жиззахда бўладиган финал учрашувида юбилей 60-голни кўришимиз мумкин бўлади.

Финаллардаги дастлабки голни "Пахтакор" футболчиси Нўъмон Ҳасанов 1993 йилги финалда "Навбаҳор" дарвозасига киритган. Ўша финалда "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонганди.

Эътиборингизда барча юбилей голлар муаллифларини ҳавола этамиз:  Нўъмон Ҳасанов (1), Андрей Акопянц (10), Анвар Бердиев (20), Зайниддин Тожиев (30), Анвар Солиев (40), Александр Клецков (50)

Жиззахда бўладиган финалда "Бунёдкор" ёки "Насаф" аъзоси ўз номини тарихга ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финали 17 октябрь куни Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика