UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  0 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  5 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  8 17:37Беллингем нимадан норози?  10 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  10 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  11 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  10 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  9

Ўзбекистон кубоги ФИНАЛига ким қандай тайёргарлик кўряпти? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги ФИНАЛига ким қандай тайёргарлик кўряпти?

Эртага ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этадиган иккинчи жамоамиз номи маълум бўлади.
Эътибор беринг, кўпчилик кубокни эмас, ОЧЛни ўйлаяпти. Бу кўпроқ Ўзбекистон кубогининг мавқеининг пастлиги билан боғлиқ. ОЧЛники баландми, барибир сўнгги йиллардаги натижамиз яхши эмас деяётган бўлишингиз мумкин. Аммо бу ерда иккинчи сабаб бор, агар сиз ОЧЛ  йўлланмасини қўлга киритсангиз, янги мавсум учун яхшигина молияга эга бўласиз. ОЧЛда қатнашмайдиган жамоа учун ҳеч ким катта пул тиккиси келмайди. Плей-офф эса биз учун ўтиб бўлмас тўсиқлигини рақамлар исботлаб бўлган. Шу боисдан эртага жамоаларимиз кубок учун  эмас, ОЧЛ учун ҳаракат қилишади.

ПФЛ регламентига асосан иккинчи маротаба кубок финали нейтрал шаҳарда ўтказиляпти. "Олмалиқ" клуби айни пайтда кубок финалига жиддий тайёргарлик кўряпти. Олмалиқ чипталарни  чиқарди, шаҳар кўчаларига баннерларни илди, майдонни тайёрлади, меҳмонлар келиши учун  шароит яратди. Хуллас жуда кўп ишларни қилди. Аслида бу ишларни ПФЛ қилиши керак эди.  Кубок финали ҳатто ПФЛнинг ҳам катта қизиқишига сабаб бўлмаяпти. Худдики оддий олий лига ўйинлари каби ўтадиган учрашув. Олмалиқдаги танишларимизнинг айтишича, ҳаттоки финал сўнггида ўрнатиладиган саҳнани ҳам олиб келишмабди. Балки шу мақола сабаб бўлиб эртага "Пахтакор" Марказий стадионининг тунелида турган шоҳсупани битта юк машинасини ижарага олиб "Олмалиқ" стадионига олиб боришар. Финалдан кейин бу нарса бўлмади деб ёзгандан, бир кун аввал қилинмаяпти деб айтишни маъқул кўрдим. Кўрамиз, эртага шоҳсупа Олмалиққа олиб бориладими ёки йўқ. Бу бироз харажат, камида 1 000 000 сўмни олади. Бир маротаба  "Пахтакор"га шоҳсупасиз чемпионлик унвони топширилганди. 2012 йил ҳеч ким кутмаган бир пайтда "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритган эди, четдан жуда хунук кўринган эди. Қайсидир йили эса ундан ҳам баттарроқ бўлган. "Бунёдкор" финалга жиддий тайёргарлик кўрган, "Пахтакор"  ғолиб, отилиши керак бўлган мушаклар, очилиши лозим бўлган шампан виносини оддий газсиз сув ва футболчиларнинг накиткалари эгаллаган. Агар ташкилий ишларни "Бунёдкор" эмас, ПФЛ  қилганида, ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, стадионга олиб келинган нарсалар ишлатилар эди.

Кубокнинг шукуҳи йўқдек. Бот-бот ёзилаверса бўлади. Радио ва ТВларда архивларни жамлаган ҳолда роликлар қилинса. Масалан, бу Абрамовнинг иккинчи, Лушаннинг биринчи финали. Абрамов биринчи финалига ўртамиёна "Трактор" билан чиққан. Лушан эса футболчи сифатида бир неча маротаба финалда ўйнаган. Топаман деса мавзу кўп. Икки мутахассиснинг йил бошида берган интервьюларидан келиб чиқиб роликлар ишланса. Масалан, иккиси ҳам жўжалар кузда саналишини айтишган. Кимнинг жўжаси хўроз бўлди-ю, кимники товуқ. Эҳ, қизиқтириб юбориш учун мавзу ғиж-ғиж, аммо Абрамов айтганидек, футболчиларнинг ўзи баъзан билмайди қачон ўйин бўлишини, мухлис қаердан билсин?

Нейтрал майдон танлашда бироз хато борми дейман. Географик жихатдан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Сурхандарё, Қорақалпоғистон, Жиззах каби шаҳарлар учун Тошкент бўлгани мақул. Чунки Олмалиққа келиш учун аввал Тошкентга, кейин яна харажат қилиб Олмалиққа бориш лозим. Фақатгина водий учун 60 км. фойда холос. Кубокни нейтрал майдонда қилишдан асосий мақсад мухлисни стадионга чорлаш аслида. Аммо бу қарор билан бундай бўлади деб ўйламаймиз. Тўғри, завод ишчиларига мажбуран сотилаётган чипталар билан стадион тўлиши мумкин, аммо табиий бўлмайди. Биз эса футболни оммавийлигини табиий шароитда амалга оширишимиз керак.

Кубок финалини воҳа ёки Самарқандда қилиш орқали оммавийликни ошириш мумкин, аммо Ўзбекистон - Уммон учрашувидан келиб чиқиб Олмалиқ энг яхши номзод эди, боиси Олмалиқда фаолият олиб бораётган мутахассислар ўйинни ЎФФга оғирлигини туширмаган ҳолда аъло даражада ўтказишди. Кубокка ҳам улар ҳеч қандай эътирозсиз, асосий ишларни қилган ҳолда тайёрланишяпти.

Кубокни ким ютади деган савол ҳаммамизга бирдек қизиқ. Бугунги кунда икки жамоа ичидаги муҳит яхши эмасга ўхшайди. Жаҳл билан "Локомотив"дан бир нечта футболчи четлатилди ва кўп ўтмай яна ортга қайтарилди. "Бунёдкор"да эса мураббий ва футболчилар ўртасида низо бор экан. Эртанги ўйин икки жамоа бош мураббийи учун ўз постида сўнггиси бўлиш эҳтимоли юқори. Бундай финал ҳали бўлмаган эди, кўрамиз эртага нима бўлади....


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика