

Мусобақа кубоги учун "Насаф" ва ОКМК клублари беллашади. Мазкур учрашув 12 ноябрь куни Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳида ўтказилади.
"Аждарлар" ўйинда расмий мезбон сифатида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ўз тарихида 9-марта, шу билан бирга, кетма-кет 3-марта финал йўлланмасини қўлга киритди.
ОКМК эса ўз тарихида 4-марта ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Олмалиқликлар сўнгги бор 3 йил муқаддам финалда иштирок этганди.
Ярим финалда ютқазган "Навбаҳор" ўтган йил шу босқичда пенальтилар сериясида "Сўғдиёна"ни мағлуб этганди, жорий йил айнан "лоторея"да имкониятни бой берди.



