Ўзбекистон кубоги. Эрматов финалларда ишлаш бўйича рекордчига айланади

Narzulla Saydullayev
13 окт 2015, 14:16
17 октябрь кунги Ўзбекистон кубоги финалини ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради.

Шу тариқа, Эрматов мамлакат кубоги финалида бешинчи марта ишлайди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланиб олади.

Гали Имомов ва Ноил Лутфуллин 4 мартадан финал ўйинида ишлашган. Рустам Саидов ва Марат Исмоилов ҳисобида 2та ўйин бор. Ўзбекистон кубоги финалида бир марта хорижлик ҳакам ишлаган. 2014 йилги ҳал қилувчи баҳсни жанубий кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги реферилар бошқаришган.

Ўзбекистон кубоги финал ўйинида ишлаган ҳакамлар рўйхати:
Равшан Эрматов (2010, 2011, 2012, 2013, 2015)
Гали Имомов (1992, 1995, 1998, 2000)
Ноил Лутфуллин (1993, 2003, 2006, 2007)
Рустам Саидов (2001, 2002)
Марат Исмоилов (2008, 2009)
Дониёр Осимов (1994)
Рашид Айтеков (1996)
Сардор Нажафалиев (1997)
Дмитрий Роман (2004)
Ғайрат Каримов (2005)
Ким Донг Жин (Жанубий Корея) (2014)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›