Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди

Omonjon To`xtamirzayev
13 мар 2025
Шу кунларда Фарғонада футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Навбатдаги беллашувда "Дизак" ва "Гулистон" ўзаро рўбаро келди.

Ҳар икки бўлимда тўлиқ устунликка эга бўлган жиззахликлар рақиб дарвозасига беш бор йўл топишди ва якунда 3 очкони қўлга киритишди.


Ўзбекистон кубоги.

"Дизак" — "Гулистон" 5:0

Голлар: Назарбек Усмонов 7ʼ, Бехруз Уралов 8ʼ, Самандар Шамсиев 16ʼ, Сирожиддин Шакиров 35ʼ; 40.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan