UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  0 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  29 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  6 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  3 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  2 00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  1 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  47 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  5 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  197 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Пахтакор"ни мусобақадан чиқариб юборди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" "Пахтакор"ни мусобақадан чиқариб юборди

Теглар :  БухороПахтакор
Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида рейд қилаётан Каримовни Саламат Қуттибоев елкасидан ушлаб тўхтатди ва сариқ карточка олди. 35-дақиқада Пардаевнинг зарбаси аниқ бўлмади. 36-дақиқада Козак огоҳлантирилди. 40-дақиқада Шавкат Саломов жарима тўпини амалга оширди, Рибкин тўпни қайтарди. Бу вазиятда Никита жароҳат олди ва ўз ўрнини Темур Жўраевга бўшатиб берди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

52-дақиқада Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. 56-дақиқада Саломовнинг узатган тўпини Ибрагимов яқин масофадан дарвозага йўллади, ноаниқ.

80-дақиқада Шавкат Саломовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Баҳодир Пардаев пенальтидан гол уриб ҳисобни очди - 1:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4 дақиқада ҳеч нима ўзгармади ва "Бухоро" икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди. "Пахтакор" мусобақани шу босқичда тарк этди.


Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
22 май (якшанба)
19:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:0
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Гол: Баҳодир Пардаев 80 пенальти, - 1:0

"Бухоро": Муҳиддин Худоёров, Сардор Раҳмонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Санъат Шихов, 88), Артём Филипосян, Баҳодир Пардаев, Жасур Ҳасанов (Камолиддин Мурзоев, 59), Александр Мерзляков, Азиз Ибрагимов (Жамолиддин Убайдуллаев, 71), Руслан Мелзиддинов, Алишер Саноев.
Захира: Асилбек Омонов, Суҳроб Неъматов, Павел Смоляченко, Бобуржон Омонов.

"Пахтакор": Никита Рибкин (Темур Жўраев, 42), Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов (Жамшид Болтабоев, 75), Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров (Акобир Тўраев, 84), Игорь Сергеев.
Захира: Аднан Ораховац, Жавоҳир Сидиқов, Темур Толипов.

Огоҳлантиришлар: Саламат Қуттибоев 17, Шавкат Саломов 36, Жамолиддин Убайдуллаев 72.

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика