UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57ПРО-Лига. "Қўқон-1912" мавсумдаги еттинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 20:39Расман: Марко Ройс МЛС жамоасига ўтди  1 20:30Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  12 20:27Суперлига. "Металлург" - "Нефтчи" 0:0  0 20:15Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. Охирги ўриндаги "Металлург" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади  26 19:55"Кетсанг-чи, энди. Барибир сени майдонга туширмаймиз"  6 18:59Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор": Асосий таркиблар маълум   3 18:31Қизиқ факт. "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги доирасида 2009 йилдан буён "Пахтакор"га мағлуб бўлмаяпти   3 18:05Майкл Оуэн: "Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"га муносиб мураббий эмас. Клуб у билан тўртликка киришдан умид қилмасин"  9 17:09"Арсенал" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олади  1 16:36"Рома" Пауло Дибала "Ал Қодисия"га кетишига тайёр   3 16:00БУМ! АПЛда келишилган ўйин?  5 15:41"Олимпик"да бош мураббий ўзгарди  6 15:22"Барселона" форварди "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция) Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган сўнгги учрашув бошланди.

Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
15.08.2024, 19:30
"Бунёдкор" – "Пахтакор" 0:0
"Бунёдкор" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам
: Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Зохир Акрамхонов

"Бунёдкор" — 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдашов, 8.Фране Чиряк (7.Шаҳбоз Жўрабеков, 70), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (74.Луис Качорри, 60), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата (65.Аҳмадулло Муқумжонов, 60), 41.Андрия Филипович (77.Музаффар Олимжонов, 70), 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошов, 79), 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 1.Марин Любич, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллаберган Каримов, 93.Александр Зевадинов.

"Пахтакор" — 12.Владимир Назаров, 3.Шахзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов (8.Диёр Холматов, 21), 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 72), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (30.Отабек Жўрақўзиев, 72).
Захира: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳрузбек Асқаров, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 40.Кими Мерк, 55,Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев (18), Андрия Филипович (39), Амир Тўрақулов (45+3), Умар Адҳамзода (52), Луис Качорри (60).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


87. Жўрақўзиевни шериги қулай вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қилди, аммо "Пахтакор" вингери тўпга улгурмади.

83. "Бунёдкор"нинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат сабабли охирига етмай қолди.

79. "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш рўй берди.

78. Качорри товони билан гол уришга уриниб кўрди, аммо муваффақиятсиз якунланди.

76. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумда яна бир хавфли зарба йўллади, Жўрақўзиевнинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

74. Хавфли вазият! Собирхўжаевнинг хавфли зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни қайтариб қолди.

72. "Пахтакор"да ҳам икки ўзгариш амалга оширилди.

70. "Бунёдкор" яна икки ўзгаришга қўл урди.

69. Холматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Абдунабиев эгаллаб олди.

68. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди. Холматовнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари баратараф этишди.

65. Ҳамдамовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

60. "Бунёдкор" икки ўзгаришга қўл урди. Качорри ҳакам рухсатисиз майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.

59. Ҳужум қилиш навбати меғмонларга келди, бироқ жарима майдонига узатилган тўп Абдунабиевнинг қўлларига келиб тушди.

56. Хавфли вазият! "Бунёдкор"да яхши ҳужум юзага келганди, аммо Филиповичнинг рақиб жарима майдонига узатган тўпга Мираҳмадов ета олмади.

52. Адҳамзода рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

51. Майдон марказида Холматовга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Собирхўжаев жуда яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

45+3. Амир Тўрақулов рақиб футболчисини ҳужум қилаётган чоғи ушлаб тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

45+2. Дастлаб Холматов, кейинроқ Абдуманнопов "Бунёдкор" дарвозаси томон ноаниқ зарба йўллади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб беришди.

45. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиси бурчакдан жарима майдонига, оёқлари остига узатилган тўпга зарба йўллай олмади.

39. Абдуллаев "Бунёдкор" футболчиси билан тўқнашиб кетиши натижасида тиббий ёрдам олишга эҳтиёж сезди. Филипович эса огоҳлантирилди.

36. Хавфли вазият! Абдуманноповнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Хавфли вазият! Адҳамзоданинг зарбаси анча хавфли кўриниш олди, унинг уриниша рақиб ҳимоячисига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Футболчилар чанқоқларини қондиришмоқда.

24. Холматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. "Пахтакор"да ўзгариш: Ибрагимов ўринга Холматов майдонга туширилди.

21. Хавфли вазият! "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этди, Уратанинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.

19. Хавфли вазият! Чиряк "Пахтакор" жарима майдонидан зарба йўллади, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. Бўриев Филиповичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

14. Ибрагимовнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Хавфли вазият! Черан 1 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Сербиялик ҳужумчи Ҳамдамов узатган тўпга оёғини қўя олмади.

10. Адҳамзода чап қанотдан узатма амалга оширди, бироқ Абдунабиев тўпга пешвоз чиқди.

8. Хавфли вазият! Мираҳмадов рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бироқ Абдуллаев унинг зарбе беришига тўсқинлик қилди.

7. Мезбонларда яна бир стандарт юзага келди, бироқ "Бунёдкор" футболчилари ҳужумда қоидабузарлик содир этишди.

3. Чап қанотдан олдинга бораётган Урата Ҳамралиев томонидан қўполлик эвазига тўхтатилгани сабабли "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбасидан мезбонлар унумли фойдалана олмади. 

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
15 авг 20:22:54
Лацио Пахтакор
Черан + Собирҳўжаев!!! Чичишда давом этяпмиз.
+2   
15 авг 20:19:51
Dilmurod Umarov
Paxtakor jamoasiga omad,g'alaba qozonish nasib etsin
   
15 авг 21:13:55
Akbarxo'ja Tursunov
Judayam zerikarli o'yin. Olimpiyachilar Paxtakorga o'tib yorqin o'yin qiladimi desam, umman o'sha eski o'zbekona peshkom yurib o'ynaladigan futbol...
   
15 авг 21:11:17
Бектошев
Черанга бита чиройли тўн кийдириб секин Навбахор га берворса хам бўларкан
   
15 авг 21:08:30
Umirqulov
Maydon batamom rasvo o'zbekistondagi eng ishongan stadion ahvoli. O'yin shunchalik rasvoki paxtakor elit ligada vatan Shani uchun o'ynaydi desa havotr bosyapdi meni. Futbol yurib emas yugurib o'ynaladi. Cheran naxxuy kerak shatskixham hozirgi holatida undan tezkorroq bulsa kerak
   
15 авг 21:03:20
Shuxrat Nabiyev
Хаммаси Навбахор учун боропти
   
15 авг 21:02:42
Timur Nazarov
Лутфуллин,серазитдинов,нажафалиев,олег дачев...
Томир отиб кетибдию харомпазлар
   
15 авг 21:00:09
Timur Nazarov
Олег дачев деган харомпаз качонгача бюджет пулини камиради?
   
15 авг 20:15:38
uzbfcn
Бунедкор уйинчилари туп оегига тушса хар тамонга тепишяпти
   
15 авг 19:45:25
Тохир Ганиев
Хотиакбар Алижонов куринмиди Пахтакор да
-1   
15 авг 19:35:33
Kola Liga
пахтакор насафга карши уйинда роса чарчаган.бу уйингача 100 тикланиб улгурмагадир хам.бунк харакат килса пахтакорни бугин кубокдан чикариб юборишиям мумкин
-2   
15 авг 20:19:56
Sodiq Nazarov
Буриев яккол коида бузган эди хакам сарик бериш урнига уйинни давом эттирди койил
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика