Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда
24 апр 19:06
Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда
Хабарингиз бор, шу кунларда Жиззах шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун "B" гуруҳида иккинчи давранинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати. Дастлабки беллашувда "Оил Стар" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўзаро рўбаро келди ва бухороликлар ишончли ғалабага эришишди — 4:0.

Куннинг иккинчи учрашувида "Бунёдкор" ва Максам-Чирчиқ" ким кучлироқ эканлигини аниқлай олишмади — 1:1.

Бугунги учрашувлардан кейин мусобақа жадвалида жиддий ўзгариш юз бермади. Фақатгина "Оил Стар" навбатдаги ғалабадан кейин рақиблари билан фарқни йириклаштириб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Иккинчи ўрин учун эса қолган жамоаларнинг барчасида назарий жиҳатдан имконият сақланиб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар