Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини Фарғонада ўтказилади

Narzulla Saydullayev
30 авг 2018, 13:23
Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

18-19 сентябрь кунлари жамоалар 1/4 финал учрашувларини ўтказишади. 27-28 сентябрь саналарида эса 1/2 финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини эса 28 октябрь, якшанба куни ўтказиладиган бўлди.  

Профессионал футбол лигаси финал учрашувини Фарғона шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини 28 октябрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›