UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  28 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  39 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон клублари вакиллари Мадридда Янгиликлар

Ўзбекистон клублари вакиллари Мадридда

Теглар :  ПФЛ Ла Лига
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишган ва ўзаро ҳамкорлик доирасида қатор лойиҳалар амлга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутахассислари ҳамда Суперлига клубларининг маркетинг, халқаро алоқалар бўлимлари ходимлари учун Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўқув-семинари ташкил этилмоқда. Семинарнинг илк кунида ўзбекистонлик мутахассислар “Реал Мадрид” клуби қароргоҳида маърузалар тинглашди. Дастлаб “Реал Мадрид” клубининг стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган Хосе Рамон Капдевилья ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сўнгра “Реал Мадрид” клубининг 2006-2009 йиллардаги президенти Рамон Кальдерон семинарни олиб борди. Клуб бошқаруви тизимида улкан тажрибага эга бўлган ушбу мутахассис асосан клуб менежменти, клубни иқтисодий танг аҳволдан қандай олиб чиқиш, клубнинг ўз харажатларини ўзи қоплаши учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, ҳомийлар билан самарали ишлаш бўйича тақдимот ўтказди.



Семинар давомида, шунингдек, футбол саноатининг ҳозирги даражада ривожланишида клуб ва лиганинг ўрни, клубларда маркетинг соҳасини ривожлантириш, клубларга савияли легионерларни жалб этишдаги муҳим омиллар, қолаверса, лига нуфузи ва оммабоплигини оширишда машхур футболчилардан унумли фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.



Бугун ўзбек мутахассислари “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюришади ва академия фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ла лига клублари вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилади ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, дунёнинг илғор мамлакати бўлган Испания клубларининг футболда эришган ютуқлари ва тажрибаларини ўзбек клубларида ҳам татбиқ этиш бўйича фикрлар алмашилиши кўзда тутилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика