Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувида жароҳат олган футболчи Осиё Кубоги-2019ни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2018, 08:11
20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 0:4 ҳисобида ютқазди.

Мазкур баҳснинг 9-дақиқасида ҳисобни очган Нам Таэ Хи иккинчи тайм бошида оғир жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Корея нашрлари тарқатган хабарга кўра, "Ал Дуҳаил" клуби аъзоси мазкур жароҳати туфайли Осиё Кубоги-2019да иштирок эта олмайди.

Нам Таэ Хи Жанубий Корея терма жамоаси сафида 44та ўйин ўтказиб 6та гол урган.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›