UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  10 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  0 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  1 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1 20:59"Лилль" ПСЖ ҳимоячиси учун 5 миллион евро таклиф қилди  0 20:41Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда  2

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон ва Италия афсоналари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўзбекистон — Италия 3:2
Гол:
0:1 - Яквинта, 7,  1:1 - Турсунов, 19,  1:2 - Яквинта, 30,  2:2 - Қутибоев, 31,   3:2 - Жепаров, 47.
Ўзбекистон афсоналари терма жамоаси
1.Павел Бугало, 4.Ислом Иномов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 13.Асрор Алиқулов, 18.Тимур Кападзе, 20.Анвар Солиев, 22.Виктор Карпенко, 27.Илҳом Суюнов
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Шавкат Муллажонов, 10.Зайниддин Тожиев, 11.Анвар Ғофуров, 14.Ильдар Магдеев, 15.Александр Гейнрих, 17.Санжар Турсунов, 23.Шуҳрат Мирхолдиршоев, 24.Носир Отақўзиев, 26.Неъматулла Қутибоев, 28.Асқар Жадигеров, 33.Фарҳод Тожиев, 44.Камолиддин Мурзоев
Бош мураббий: Биродар Абдураимов

Италия А серияси афсоналари терма жамоаси: 1.Кристиан Аббьяти, 2.Винсен Кандела, 6.Алдаир, 7.Людовик Жюли, 8.Анжело Карбоне, 10.Жижи Ди Бьяджо, 11.Альберто Жилардиньо, 14.Дарио Шимич, 15.Винченцо Яквинта, 27.Сержиньо, 81.Кристиан Заккардо
Захира: 5.Сезария Эдуардо, 9.Даниэле Массаро, 18.Марек Янкуловски, 26.Кристиан Зенони, 33.Робсон Толедо Мачадо, 77.Лука Антонини
Бош мураббий: Мауро Тавола


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон фахрийлари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди.


60+1. Тожиев гол уролмаганига, Тўхтамирзаевнинг машҳур ибораси янгради: "Бундай вазиятдан гол уролмасликнинг ўзи маҳорат"

60. Ҳайдаров, Гейнрих, Аҳмедов ўрнига Фарҳод Тожиев, Носир Отақўзиев, Шуҳрат Мирхолдиршоев майдонга туширилди.

59. Италияликлар фаоллашди. Яна бир стандарт юзага келди.

58. Тезкор қарши ҳужумда мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

57. Зарба! Меҳмонларнинг зарбаси бизникиларга тегиб, дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

56. Камолиддин Мурзоев Магдеев, Асқар Жадигеров Турсуновни алмаштирди.

55. Янкуловски чап оёқда заргарона пас берганди, зарба гол бўлганда чиройли чиқарди.

53. Гейнрих йиқилиб тушди, вазни унинг югуришига тўсқинлик қилди. Зиноне унга шифокорлик қилиб юборди.

50. Мачадо рақиб жарима майдонида йиқилди, Эрматов пенальти белгиламади.

48. Кандела ўрнига Эдуардо, Жепаров ўрнига Карпенко ўйинга қўшилди.

47. Жепаровдан гоооооооооооооооооооооол ва сальтооооооооооооооооооооооо!!!

45. Иккала жамоада ўзгаришлар: Кристиан Зенони Жилардиньони, Робсон Толедо Мачадо Ди Бьяджони алмаштирди. Александр Гейнрих Тожиев ўрнига майдонга тушди.

43. Италияда кетма-кет иккита вазият юзага келди. 

41. Ўзбекистонликларнинг ҳужуми бесамар якунланди.

38. Жепаров окулистга кўриниши керак шекилли, Сервер бўш дарвозага яна аниқ зарба беролмади. 

37. Жепаров ўз услубида чап оёқда айланма зарба йўллади, тўп дарвозага киришни истамасдан аразлаб кетди.

36. Ажойиб комбинацион ҳужум натижасида италиялик футболчининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

34. Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш: Қутибоев ўрнига Зайниддин Тожиев, Кападзе ўрнига Элдор Магдеев, Алиқулов ўрнига Анвар Ғофуров майдонга тушди.

33. Санжар Турсунов Аббьяти билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

31. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қутибоев дарвозабоннинг устидан чиройли тарзда тўпни ошириб қўйган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Равшан Эрматов учрашувни бошқариб боради. Тайм бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Тайм 30 минутдан давом этади.

30. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яквинта дублга эришди. Паслар орқали ҳужумчи жарима майдонига кириб борди ҳамда дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди.

29. Бугало ўрнига Нестеров майдонга тушди.

26. Закарди қанотдан оширилган тўпга оёғини кўтаролмади, қорин халақит берди.

25. Солиев ўрнига Қутибоев майдонга тушди. 

24. Сержиньо ва Жюли захирага олинди, Янкуловски ва Антонини ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлимни Бобур Ҳайдаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда.

20. Закарди сал қолмаса тезкор жавоб қайтарарди.

19. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Санжар Турсунов ҳисобни тенглагштирди. Турсунов чап қанотдан чиройли тарзда итальян посбонини доғда қолдирди.


18. Аббьяти бирорта зарбани ўтказиб юбормаяпти. Шу ёшда ҳам терма жамоамиз дарвозабонларига мастер-класс ўтиб бермоқда.

17. Ўзбекистон таркибида ўзгаришлар: Карпенко, Иномов, Суюнов захирага олинди, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Акмал Шораҳмедов майдонга тушмоқда.

15. Яквинта яна бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Бугало тўпга чиқиб келди.

14. Аҳмедовнинг ўнг қанотдан узатмасини Солиев тўхтата олмади. Қаричилик.

13. Жепаров рақиб дарвозасининг ўрнига Тимур Кападзени нишонга олди.

12. Кападзенинг оширмасига Жеррапов калла қўйди, кал бўлган Аббьяти вазиятни назорат остида сақламоқда.

11. Одил Аҳмедов чап оёқда ўз омадини синаб кўрди, яна ноаниқ.

10. Суюнов чап оёқда кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ. Илҳом Суюновнинг оёғидан кучи кетмаган экан ҳалиям.

8. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яквинта ҳисобни очмоқда. Ҳужумчи ўнг оёқда дарвоза тўққизлигини нишонга олди.

7. Анвар Солиев бош билан рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди, аниқлик етишмади.

5. Яквинта Бугало билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда зарба йўллади, Павел оёқлари билан тўпни қайтарди.

3. Одил Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

2. Италияликлар чап қанотдан ҳужум уюштирди. Сержиньонинг узатмасини Бугало эгаллаб олди.

1. Учрашувни италияликлар бошлаб беришди.


Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда

Италия давлат мадҳияси янграмоқда.

Учрашувни стадиондан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради.

Паоло Берлускони ҳам "Пахтакор" майдонига ташри

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+34   
18 май 19:51:40
Jamshid|RMA|NAV|UZ
Нима бу 50-60 ёшли Италияликларга қарши, Аҳмедов, Жепаров, Турсунов, Исмоилов, Шораҳмедов, Кападзе... Буларни ёши ҳали 40 га ҳам кирмаганку. Ўлааа шарманда. Италияликлар Тотти, Келлини, Буффон, Де Росси, Бонуччи, Гаттузо, Куалярелла билан келса шунда адолат бўларди. Хуллас шармандани ҳиди кевотти..
+33   
18 май 19:47:50
Шахобиддин Мухаммад
Бизникилар нега айни пайтда ўйнаётган футболчиларни тушираяпти, бу уятку, улар билишса нима дейди...
+32   
18 май 19:42:21
rashidhon
Ґирромлик узбек футболига хос футболни якунлаганига Бир йил булмаган футболчиларимиз 10 йил аввал якунлаган футболчиларга карши.
+30   
18 май 19:44:39
Азим Исмаилов
Яквинта устасига фарки йук
+28   
18 май 20:20:07
Jamshid|RMA|NAV|UZ
Шармандааааа!!! Уялиб кетябман. Кимга керак бу ғалаба. Дунё устимиздан кулмайдими???
+27   
18 май 20:11:40
Vatanparvar
1. Бугало 1974 – Кристиан Абьятти 1977
2. Анзур Исмоилов 1985 – Винсен Кандела 1973
3. Ислом Иномов 1984 – Алдаир 1965
4. Азиз Хайдаров 1985 – Людовик Жюли 1976
5. Сервер Жепаров 1982 – Анжело Карбоне 1968
6. Одил Ахмедов 1987 – Луиджи Ди Бьяджо 1971
7. Асрор Аликулов 1978 – Альберто Джилардино 1982
8. Тимур Кападзе 1981 – Дарио Шимич 1975
9. Анвар Солиев 1978 – Винченцо Яквинта 1979
10. Виктор Карпенко 1977 – Сержиньо 1971
11. Илхом Суюнов 1983 – Кристиан Дзаккардо 1981
+27   
18 май 19:40:37
Jamshid|RMA|NAV|UZ
Қойил 44 ёшли Аббиати Элдор Суюновдан яхши тураркан. Срочно шартнома таклиф қилиб олиб қолилар Пахтакор рахбарияти
+22   
18 май 19:55:22
Jamshid Mirzayev
Vinchenzo Iakvinta Super ligamizda uncha muncha xujumchidan xozirgi holatidayam kuchli ekan
+21   
18 май 20:00:41
rashidhon
Бу Италия таркибига карши Ф.Магомедов, И.Шарипов, М.Косимов, И.Шквырин, А.Абдураимов шундайлар у́йнаса адолатдан буларди.
+20   
18 май 20:41:26
Данил Богдасаров
Барчага шармандаларча кулга киритилган галаба муборак.
Италян ва Милан пенсионерларига эса респект
+20   
18 май 20:10:36
UzBekistanTEAMFCCC
Анзур, Санжар, Азиз, Одил, Сервер буларни тшириш уят. Қани Шевирин, Миржалол, Мақсудов, Нўмон Хасанов.
+20   
18 май 20:04:51
UzBekistanTEAMFCCC
Нематулло Қутибоев класс! Ўз вақтида жуда зўр хужимчи бўлган эдилар.
+19   
18 май 20:26:06
Jamshid|RMA|NAV|UZ
Гейнрихнинг майдонда қулаши - Ўзбек футболининг бугунги ҳолати!
+19   
18 май 20:20:34
Ardito
Tushunmadim bularni nimasi afsona?
Lebedov, Qosimov, Shatskix...
+15   
18 май 20:38:33
FaceFootball
V.Yakinta Z.Marushichdan, S.Smaylagichdan, O.Sharkichdan ham zo'r o'ynadi. V.Yakinta Navbahor Nasaf Paxtakor rahbari bilan tengdosh bo'sa kerak. Master klass uchchala jamoaga seleksiya bobida.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика