Ўзбекистон - Иордания. Ўйинолди машғулотлар жараёнидан фотосуратлар

Narzulla Saydullayev
4 сен 2014, 15:43
3 сентябрь куни Ўзбекистон ва Иордания миллий терма жамоалари «Пахтакор» стадионида ўйинолди машғулотларини ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 4 сентябрь куни бўлиб ўтади. Кеча шунингдек ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда журналистларнинг саволларига дастлаб Иордания терма жамоаси бош мураббийи Аҳмад Исмоил жавоб берган бўлса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Қуйида кеча иккала терма жамоа иштирокидаги машғулотлар жараёнидан фотогсуратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи ЎФФ матбуот хизмати ходими Ҳасан Пирмуҳамедов


 

 

 

 

 

 

 

 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com