
Мазкур баҳс олдидан ФИФА ташкилий қўмита аъзолари ҳамда икки жамоа вакиллари иштирокида онлайн митинг бўлиб ўтди. Унда учрашувнинг ташкилий масалалари, хусусан, медиа, маркетинг ва тиббий жараёнлар муҳокама қилинди.
Келишувга кўра, Гватемалага қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ кўк рангда майдонга тушадиган бўлди, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон - Гватемала учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Ушбу баҳсни «Ёшлар» телеканали жонли эфирда намойиш этади.

