UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  6 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди Янгиликлар

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Унинг биринчи меваси сифатида Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган www.futsal.uz рақамли платформа ишга туширилди. 

Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин.  

Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, Кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

"Лига ҳам футбол, ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлса-да, улар аслида бошқа-боқша спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, сайт яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади", – деди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Ҳозирга қадар футзал чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумининг ортда қолган турлари қайдномалари сайтга тўлиқ киритилган. Эндиликда Биринчи лига мусобақаси қайдномаларини унга юклаш ишлари олиб борилмоқда. Ташриф буюрувчилар тақвим, жадвал, статистика, расм ҳамда видеоларни замонавий интерфейс билан кузатиб бориш имкониятига эга. 

Келишув асосида платформанинг мобил телефонлар учун иловалари ҳам ишга туширилган бўлиб, смартфон турига қараб мазкур иловаларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бу сизга ўзбек футзали билан боғлиқ барча жараёнларни сифатли контентда кузатиб бориш имкониятини тақдим этади.

"Лига билан футзални янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташладик. Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскорлар футзалини бир тизимга тушириш олий мақсадимиз ҳисобланади. Лига бугунга келиб профессионал футзални бир маромга олиб келди, энди эса уни ҳаваскорлар футзали билан уйғунлаштириш, маълумотлар олиш базасини ривожлантириш каби муҳим вазифа турибди. Бунга эриша олишимизга ишонаман", – деди ҲФРМ асосчиси Нодир Алибеков. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази тез орада ҳамкорликда Ўзбекистон U-18 чемпионати мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика