

"Оқ бўрилар" асосий посбони Равшан Элибоев Қозоғистонга қарши баҳсда кичик жароҳат олган эди. Таиланддаги тайёргарлик жараёнида ушбу жароҳат дарвозабонни яна безовта қилди. Ўтказилган чуқур текширувлар натижасида ва жамоа шифокорларининг тавсиясига кўра Элибоев ушбу турнирда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.
Осиё кубоги қайдномасида унинг ўрнини Суннатжон Анваров эгаллайди.




