Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга учиб кетди, таркиб маълум

Tolibjon Qosimov
14 апр 2023, 15:28
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлар олиб бораётган эди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун Теҳрон шаҳрига учиб кетди. У ерда вакилларимиз 16 ва 18 апрель кунлари Эронга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЎФА матбуот хизмати сафарга йўл олган таркибни эълон қилмади. Лекин, улар тақдим этган расмдан келиб чиқиб кетган футзалчилар рўйхатини тақдим этамиз.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Эронга йўл олган таркиби:

Дарвозабонлар:

Рустам Умаров ("Жиззах-Кентекс")

Равшан Элибоев (БМБ)

Ўйинчилар:

Машраб Одилов (БМБ)

Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс")

Ихтиёр Ропиев ("Жиззах-Кентекс")

Анасхон Раҳматов ("Жиззах-Кентекс")

Ҳусниддин Нишонов (БМБ)

Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс")

Даврон Чориев (БМБ)

Акбар Усмонов (БМБ)

Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс")

Музаффар Аҳаджонов (БМБ)

Фазлиддин Ботиров ("Максам-Чирчиқ")

Жамшид Раҳматуллаев ("Максам-Чирчиқ").


16.04.2023

Эрон - Ўзбекистон


18.04.2023

Эрон - Ўзбекистон

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›