UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Ўзбекистон футболининг қаҳрамони – Алла Шулепина-Тазетдинова вафот этди Янгиликлар

Ўзбекистон футболининг қаҳрамони – Алла Шулепина-Тазетдинова вафот этди

Шу туфайли марҳумнинг яқинлари ҳамда оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламиз.

Қуйида "sportinfo" нашрида фаолият юритаётган 58 ёшли қозоқ журналисти Гений Казбекович Тулегеновнинг Тазетдинова ҳақидаги хотиралари билан танишишингиз мумкин.

Алла Сергеевна Шулепина-Тазетдинова – ресбуликанинг таниқли кинематографиячиси ва жамоат арбоби, пахтакорчилар фахрийлар ҳаракатининг раҳбари, таниқли ўйинчи ва "Пахтакора"-79 футбол клуби мураббийи  Идгай Тазетдиновнинг беваси 3 октябрь куни 78 ёшида оламни тарк этди.

Уни собиқ совет республикалари ҳудудида самимийлиги, маҳрибон ва катта юраги, "Пахтакор-79" жамоасига содиқлиги, садоқати билан танишади, севишади, ҳурмат қилишади. Чунки у бутун умрини фожиали тарзда ҳалок бўлган йигитлар хотирасига бағишлаган... Анъанавий тарзда ўтказиладиган "Хотира қанотлари" турнири,Тошкентдаги ёдкорлик, марҳум жамоага бағишланган китоблар ва фильмлар, Куриловкадаги ёдгорлик – унинг машаққатли ҳаракатлари туфайли дунёга келган самимий лойиҳалардир.

1979-йилнинг 11 августи – шу куни даҳшатли фожиа юз берди. Шу ондан бошлаб Алла Сергеевна ўзининг қалби ва ёшлик қувватини эри ва Днепродзержинск осмонида фожиали тарзда ҳалок бўлган афсонавий жамоа хотирасини сақлаб қолиш учун қурбон қилди. Балки, шу иродали ва мақсадли аёл туфайли "Пахтакор-79" хотираси Ўзбекистонда сақланиб қолди, МДҲ давлатларида истиқомат қилувчи спортга ошно бўлган ҳар бир қалбга кириб борди. Шу туфайли ўзбек футболи қаҳпамонига айланди.  Академиядаги болакайдан тортиб, "Пахтакор"нинг юқори раҳбарларигача - барча уни ҳурмат қилар, қадрлар эди. Ҳа, Шота Арвеладзе ҳам, Эдуард Адисман ҳам Алла Тазетдиновани илиқ кутиб олар, самимий суҳбат қурарди.

Шахсан мен учун Алла Сергеевна қардош республикадаги энг яқин инсон эди. Биз у билан 2004 йилнинг августида танишгандик. Ўшанда "Қайрат" ва "Пахтакор" фахрийлари ўртасида ўйин ташкиллаштирилди, "шерлар" авиаҳалокатининг 25 йиллигига бағишланган тадбир уюштирилди. Унигн хотира маросимидаги самимий нутқи ва таъсирли интервьюси мени ҳайратда қолдирди. 

Алла Сергеевна мотам санасининг 30 йиллиги муосабати билан Куриловка қишлоғидаги авиаҳалокат содир бўлган жойда марҳум пахтакорчиларга ёдгорлик ўрнатишни орзу қилар эди. Аммо 2005 йилда дамларнинг бепарволиги туфайли бу режа хавф остида қолди.

Мен унинг кўз ёшлари ва умидсизликка тўла хатларини эслайман. Спорт журналистлари таниқли пахтакорчининг бевасини қўллаб-қувватлашди. Машҳур "Спорт-Экспресс" газетаси орқали ўша мавсум СССР олий лигасида "Пахтакор" билан ўйнаган барча жамоаларни қардошларимизни қўллашга чақирдик. Алла Сергеевнанинг фаол ҳаракатлари, футбол билан яшайдиган биродарларимизнинг ёрдами, маҳаллий раҳбарлар ва оддий қишлоқ аҳолисининг кўмаги билан ёдгорлик ўрнатилди.

Биз оиланинг яқин дўстларига айладик, кўпинча Олмаота ёки Тошкентда учрашиб турардик. У "Қайрат" фахрийларини ҳурмат қилар. Бизнинг футбол дарғалари ҳам унга самимий муносабатда бўлишарди.

- Мен  Идгай Тазетдиновнинг беваси Аллани яхши биламан ва унга қойил қоламан. Бундай савги ҳақида китоб ёзиш керак. Қозоғистон халқи ҳар доим "Пахтакор" ва бутун Ўзбекистонликларга биродар сифатида қараган, - деган эди "Қайрат" афсонаси Тимур Сегизбаев интервьюларидан бирида.

Алла Сергеевна Шулепина-Тазетдинова даҳшатли фожиадан кейин узоқ вақт давомида эри ва бошқа йигитларнинг ўлимини қабул қила олмаган.

– "Пахтакор"нинг ўйинлари пайтида уйимизга стадиондаги ҳайқириқлар эшитиларди, – деди Алла Сергеевна. Ўша пайтлар СССР чемпионатини кўриш учун кўплаб томошабинлар келишарди. Ўйин тугади, мен балкондан ҳовлига қараб, Идгай спорт сумкаси билан пайдо бўлиши ва менга одатдагидек қўл силкитишини кутардим... Ҳар бир эшик қўнғироғи чалинганда мен учун азиз ва севимли бўлган юзни кўриш учун чопдим... Шунча йилларт ўтди, ҳамма нарса худди кеча содир бўлгандек. Қариндошлар, яқинлар ва дўстларнинг бўлгани яхши...

Ҳозир ҳам менинг қалбимда ўша даҳшатли ва фожиали воқелар. Аммо мен кучайяпман, чунки шу куни йигитлар бизга осмондан боқишади. Бу менга кч бағишлайди. Мен уларни эслайдиган, қадрлайдиган ва севадиган ҳар бир кишидан миннатдорман.

Сўнгги марта биз уни ўтган йилнинг августида фожианинг 40 йиллигига бағишланган тадбирларда кўргандим. "Осмонда қаолга абадий юлдузлар" - шиори остида марҳум пахтакорчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилганди.

Унинг хотира маросимидаги нутқи барчани таъсирлантирганди.

- 40 йилдан бери қалбимда ўша йўқотишнинг аччиқ азоби ва йигитларнинг ширин хотирасини олиб юрибман. Биз кўплаб акциялар ва тадбирлар ўтказяпмиз. Бу масалада чин дилдан ёрдам берадиган одамларнинг борлиги кишини қувонтиради. Ўтган воқеалар уларнинг ўша "Пахтакор"ни қанчалик севгани ва севишини кўрсатди. Йўқотилган жамоанинг хотирасини қалбингизда олиб юрганингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Юзлар ўзгаради, йиллар ўтади, авлодлар алмашади, катталар "Пахтакор" ҳақидаги хотиралари ва билимларини ёш футболчиларга етказиши жуда ёқимли. Асосийси, ўша жамоанинг хотираси абадий яшайди.

Шубҳасиз, азизим Алла Сергеевна Шулепина-Тазетдинова ҳам хотирамизда ва қалбимизда абадий яшайди. Ахир у  доим ўша афсонавий жамоа билан бирга бўлди ва афсонага айланди. Авлодлар уни ўзбек футболининг қаҳрамони ва барча футболчиларниг рафиқаси учун ўрнак сифатида эслашади.  

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика