UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  27 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  165 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради Янгиликлар

Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси клубларни огоҳлантиради

ЎФА томонидан Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг 2021 йил 5 февраль кунги қарорига кўра 2019-2020 йилги мавсумда ПФЛ олдидаги қарздорликлари туфайли бир қатор клубларга 2021 йилги мавсум учун хорижий мураббий ва футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган.

Шунга қарамай "Бухоро" футбол клуби кеча сербиялик Марко Милич билан шартнома тузганини эълон қилди. Куни кеча Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси электрон почтасига ПФЛ бош директори номидан хат келиб тушди. Унда "Бухоро" клуби огоҳлантирилган ва янги легионер ПРО лига учун рўйхатдан ўтказилмаслигини маълум қилинган. Милич "Бухоро" сафида майдонга туша олмайди, бу эса унинг ҳуқуқини поймол қилади. Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси легионерларни рўйхатдан ўтказиш тақиқи қўйилган клубларни яна бир бор огоҳлантиради: Шартноманинг 4.1.3 банди бўйича клуб футболчини мусобақада иштирокини таъминлаши керак. Агар бу талаб бажарилмаса банд бузилган бўлади ва футболчи барча пулларини ундириш ҳуқуқига эга.

Сўнгги пайтларда ФИФА томонидан кўплаб клубларимизга санкциялар қўлланилмоқда. Шу боис клубларимиз раҳбарларидан келажакни ўйлаб иш қилишларини сўраб қолардик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика