UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  9 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди

Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор қаратиш, бу орқали эса келажакда терма жамоаларимизда кўплаб истеъдодларнинг пайдо бўлишини таъминлаш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги кунда асосий мақсад ва вазифаларидан биридир.

Бунинг учун эса барча вилоятларда, айниқса чекка ҳудудлар ва қишлоқлардаги ёшларга ҳаваскор даражадан профессионал футболга ўтиш жараёнини осонлаштириш талаб этилади. Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари республика бўйлаб сафарда бўлиб, футбол мактаблари, академиялар, клублар фаолиятини чуқур ўрганишяпти. Мавжуд шароитларни янада яхшилаш ва янги футбол объектларини барпо этиш чоралари кўрилмоқда. Навбатдаги хизмат сафари Қорақалпоғистон ва Хоразмга амалга оширилди. Ушбу ҳудудларнинг кўплаб туманларида БЎСМ ва БЎФМлар фаолияти ўрганиб чиқилди. 

Олимпия захиралари коллежларида футбол йўналишини кучайтириш, янги футбол мактаблари учун қулай жойлар топилиб, инфратузилмани янгилаш, стадионлар ҳолатини яхшилаш, замонавий кўринишга келтириш масалаларида тегишли кўрсатмалар берилди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар ушбу сафарлар давомида ёш футболчилар, мураббийлар, махаллий мутахассислар, фаҳрийлар ва футбол мухлислари билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, футболимиздаги вазиятни яхшилаш борасидаги таклифларни эшитиб, хулосаларини қайд этишмоқда.

Албатта, бу маълумотлар таҳлил қилиниб, футболни ривожлантириш борасидаги режаларга киритиб бориляпти.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика