
Мутахассислар Фарғона вилояти Футбол маҳорат мактаби ва бошқа туманларда спортга ва ҳусусан футболга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Равшан Эрматов Фарғона вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозаровга вилоятда футболни ривожлантиришда амалга ошираётган ишлари учун ЎФАнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.
Шунингдек вилоят футбол ассоциацияси моддий техник базасини яхшилаш ва унинг фаолиятини ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан техник жиҳозлар ва зарур ўқув қўлланмалар тақдим этилди.

