Ўзбекистон - Фаластин. Эртага ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2019, 18:17
Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоаларинг ўзаро ўйини олдидан эртага 18 ноябрь кунги тадбирлар режаси.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокидаги матбуот анжумани “Пахтакор” стадионида соат 15:30да бошланади. Жамоамизнинг расмий машғулоти эса 16:00да старт олади ва 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Фаластин терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани 16:45да бошланади. Соат 17:15да эса Фаластинлик футболчилар “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади, - деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›