Ўзбекистон – Эрон учрашуви “Бунёдкор” стадионида ўтказилади
27 май 2015 11:50
Янгиликлар
Ўзбекистон – Эрон учрашуви “Бунёдкор” стадионида ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичига киришиш олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Миржалол Қосимов шогирдлари Эронга қарши 11 июнь куни майдонга тушади.
Ушбу учрашувнинг ўтказилиш вақти ва жойи ҳам маълум бўлди. Демак, Ўзбекистон – Эрон ўйини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Учрашув соат 18:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги дастлабки учрашувини 16 июнь куни, сафарда КХДРга қарши ўтказади.
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар