UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  5 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Ўзбекистон делегацияси Мадриддаги Бутунжаҳон футбол саммитида иштирок этмоқда Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Мадриддаги Бутунжаҳон футбол саммитида иштирок этмоқда

Теглар :  ПФЛЎФА
Испаниянинг Мадрид шаҳри 24-25 сентябрь кунлари Бутунжаҳон футбол саммитига мезбонлик қилмоқда.

Бутун Жаҳоннинг энг кучли клублари, футбол лигалари, Халқаро федерациялар ва ассоциациялар, дунёга машҳур ОАВ ҳамда компанияларнинг 3000дан зиёд вакиллари иштирок этаётган ушбу саммит Мадриднинг энг машҳур "Гойя форум" театрида ўтказилмоқда.

Бутунжаҳон футбол саммити жорий йил ҳисобидан учинчисидир. Саммитда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. Бутунжаҳон футбол саммити директори Мариан Отаменди ва Ла лига раҳбарияти Марказий Осиёдан фақатгина Ўзбекистон делегациясини ушбу йиғилишга таклиф этгани диққатга сазовор.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясига биноан делегациянинг ўзбекистонлик вакилларига дунёнинг футболи ривожланган уюшмалари ҳамда лигалари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда улардан тажриба ўрганиш вазифаси қўйилган.

Бугун саммитнинг биринчи кунида йиғилишни Бутунжаҳон футбол саммити директори Мариан Отаменди очиб берди. Шундан сўнг минбарга режага асосан бирин-кетин обрўли, футбол дунёсида ўз ўрнига эга инсонлар таклиф этила бошланди.

Хусусан йиғилишда "Ювентус" футбол клуби ҳамда Европа клублари ассоциацияси президенти Андреа Аньелли сўзга чиқиб, футбол жамоатчилигининг диққатини футболждаги глобаллашув жараёнига қаратди.

Саммитда футбол элитасини ташкил этувчи ассоциациялар ва лигалардан ташқари, жаҳонда етакчи бўлган Microsoft, London Exchange, Facebook компанияларининг вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Саммит доирасида Ўзбекистон делегацияси дунёнинг ривожланган футбол уюшмалари ва ташкилотлари билан маркетинг, футбол академиялари, Ла лига спорт дастурлари, ОАВ ва мухлислар билан ишлаш ҳамда футбол ривожига оид бошқа масалалар юзасидан музокаралар ўтказади.

Рейтинг: +3   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика