

Шу муносабат билан, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов терма жамоа делегациясининг Тошкентга қайтиб келиши билан мажлис ўтказиши ҳақида маълумотга эга бўлдик.
ЎФФ президентига яқин бўлган норасмий манбаларда олинган хабарларга қараганда, Самвел Бабаян олимпия терма жамоаси мураббийлигидан озод этилади.
Бундан ташқари, мажлисда Терма жамоалар Марказининг иши ҳам муҳокама қилинади. Катта эҳтимоллик билан Асқар Толибжонов ҳам ишидан олиниши кутилмоқда.
Ҳатто, терма жамоанинг тиббий ходимларидан тортиб, маъмурларигача камида "хайфсан" берилиши кўзда тутилган.



