UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  13 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал чипталари қачондан сотувга чиқади? Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал чипталари қачондан сотувга чиқади?

30 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Насаф” клублари ўртасидаги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал ўйини 17:00 да старт олади.

Ўйинолди тадбирлар мазкур ҳаволада кўрсатиб ўтилган. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси финал чипталари савдоси шаффофлигини таъминлаш мақсадида iTicket билан ҳамкорлик қилади. Чипталар 25 октябрь — сешанба кунидан бошлаб сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Бунда чипталар онлайн ҳамда оффлайн тарзида сотувга қўйилади. 

Номинал мезбон сифатида ҳаракатланувчи “Навбаҳор” клуби мухлисларига 12, 13, 14 ва шу кетма-кетликда клуб логотипи кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиш тавсия этилади. Номинал меҳмон ҳисобланувчи “Насаф” клуби мухлислари эса 6, 7, 8 ва жамоа логотипига яқинроқда жойлашган қолган секторларни танлаш тавсия этилади. 9, 11, 10A ҳамда 10B секторлар чипталари Бухоро шаҳрининг ўзида нейтрал мухлислар учун савдога чиқарилади. Стадионнинг VIP майдонларига туташ секторлар учун чипталар савдоси онлайн амалга оширилиши режалаштирилган. 

Қашқадарё ҳамда Намангандан ташриф буюрувчи футбол мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида чипталар “Насаф” ва “Навбаҳор” стадиони кассалари орқали ҳам сотувга чиқарилиши мумкин. ЎзПФЛ ҳар икки клубни iTicket билан боғлаш орқали бунга эришишни мақсад қилган. Яъни, клублар ўз мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида юқорида тавсия этилган секторлар чипталарини iTicket ёрдамида ўз стадионларига чақиртириши мумкин бўлади. 

Футбол мухлисларидан чипталар масаласига жиддий ёндашиш сўралади. Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ЎзПФЛ ҳамда iTicket футбол мухлисларига финал учрашувини мавжуд регламент ҳамда қонун-қоидалардан четлашмаган тарзда кузатиб бориш лозимлигини эслатиб ўтади. Чипталарда QR-code борлигини инобатга олган ҳолда сотиб олинган чипталар бегона шахслар қўлига тушиши ёки мазкур чипталарни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тавсия этилмайди. 

Финал чипталари CIP секторлар учун 75 000 сўмдан сотилади. Шунингдек, тоифасига қараб 35 000, 30 000 ҳамда 25 000 сўмлик чипталар савдоси амалга оширилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика