UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  19 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

Ўзбекистон бўлажак учрашувларда қандай таркибда майдонга тушади? Янгиликлар

Ўзбекистон бўлажак учрашувларда қандай таркибда майдонга тушади?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов бўлажак ўйинларда терма жамоамиз қандай таркибда майдонга тушиши мумкинлигини тахмин қилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Темур Кападзе бўлажак ўйинларда қўл остидаги барча футболчиларга ўйнаш имконияти тақдим этилишини маълум қилганди.

Кападзенинг гапларидан келиб чиқиб тахмин қиладиган бўлсак, бўлажак икки беллашувда катта эҳтимол билан икки хил таркибни кўрсак ажаб эмас.

Масалан Сенагалга қарши баҳсда бутунлай бошқа таркиб, Марокаш билан эса Сенегалга қарши учрашувни захирада бошлайдиган футболчилардан иборат таркиб билан ўйнаш эҳтимоли юқори.

Рақиблар ниҳоятда жиддий. Гарчи беллашув ўртоқлик мақомида ўтаётган бўлсада, биз учун бу рақиблар расмий ўйинлардаги осиё грандлариданда кучли ва юқори салоҳиятга эга жамоалар саналади.

Кападзенинг қайд этишича, бўлажак рақиблар жиддий бўлишига қарамасдан терма жамоамиз ҳимоявий ўйинга асосланган футбол услубидан фойдаланмайди. Яъни, аввалги мақсадсиз ҳимояга ётиб олиш ва фақат натижани ўйлаб ўйналадиган футболни кўрмаймиз. Кападзенинг қайд этишича, Сенегал ёки Марокаш сингари рақиблар билан ҳимоядан ўйнаш учун бизда футболчилар танлови йўқ. Шу боисдан ҳам жамоа ўз устунликларидан, яъни кўпроқ техник жиҳатдан юқори салоҳиятга эга футболчилар билан ҳужумкор футболга асосланган ўйин қуриши катта эҳтимол. Кападзе Тошкентдаги илк машғулотида футболчиларга бир сўзни такрор таъкидлади, яъни майдонга қўрқувсиз чиқиб, футболни роҳатланиб ўйнаш кераклиги айтилди. Бу каби рақиблар, бундай маҳорат эгаларига қарши ҳар доим ҳам ўйнаш имконияти тақдим этилмаслигидан келиб чиқиб, бундай баҳсларда нималарга қодир эканликларини кўрсатишлари лозимлиги уқтирилди. Ҳар қандай футболчи учун миллий терма жамоа либосидаги имиждан юқори реклама йўқ. Айнан шу жиҳатни ҳам футболчилар алоҳида эътиборга олишларини ва бу мотивация уларни янада дадилроқ ўйнашга ундаши кераклиги айтилди.

Бу гаплардан келиб чиқсак, хулоса шуки, Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш ёки Сенегалга қарши учрашувни бутун ўйинни ҳимоявий тактика асосида ўтказмоқчи эмас. Шунчаки футболдан завқ олиб, имкон қадар ҳужумкор ва тўп билан муомулага қаратилган ўйин ташкил этилади.

Хўш таркиб қандай кўриниш олиши мумкин? Келинг, аввал таҳлил қилиб, кейин ўз тахминларимни билдираман.

Марокашга уч нафар дарвозабон билан йўл олинди. Нестеров, Суюнов ва Эргашев. Ботирали Эргашевнинг ҳали юқори тажрибага эга эмаслигини инобатга олсак, биринчи баҳсда Нестеров, келаси ўйинда эса Суюнов дарвозани қўриқлаши ҳақиқатга яқин. Ёки аксинча, дастлабки беллашувни Суюнов, кейингисида эса Нестеров дарвозага туради. Ботирали Эргашевга эса ҳар иккала учрашувнинг охирги 10-15 дақиқаси балки тақдим этилиши ҳам мумкин.

Ҳимоячиларга келадиган бўлсак, рўйхатда жами 8 нафар ҳимоячи мавжуд. Шуларнинг тўрттаси марказий ҳимоя вакиллари бўлса, қолган тўрттаси қанот ҳимоячилари. Биринчи учрашувда ўнг қанотда Шуҳрат Муҳаммадиев, марказда Анзур Исмоилов ҳамда Ислом Тўхтахўжаевни кўришимиз мумкин. Чап қанот эса Олег Зотеев зиммасига юкланади.

Ярим ҳимоя чизиғи таянч нуқтасида АҲмедов, Шукуров ҳаракат қилса, ҳужумга яқинроқ марказий ярим ҳимоя нуқтасида Икром Алибоевни кўришимиз эҳтимоли юқори. Қанотларда эса Сардорлар, яъни Рашидов ҳамда Мирзаев.

Ҳужумда эса дастлабки баҳсда Марат Бикмаев ёки Темурхўжа Абдухолиқовдан бири майдонга тушиш эҳтимоли йўқ эмас.

Марокашга терма жамоамиз 24 нафар футболчи билан жўнаб кетган. Шуларнинг учтаси дарвозабонлар, қолган 21 нафар эса футболчилар. Агарда ҳар иккала ўйинда икки хил таркибни қўядиган бўлсак, унда бир футболчи бошланғич таркибдан тушиб қолади. Унда мураббийлар бошқачароқ йўл тутишлари мумкин. Яъни қайсидир ҳужумчи ёки вингерни ҳар иккала ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушириш имкониятидан фойдаланишади. Ёки Жасур Яхшибоевга қанотда нисбатан камроқ вақт бериб, вингер сифатида Бикмаев ёки Шомуродовдан фойдаланиш варианти ҳам йўқ эмас. Чунки бу иккала универсал футболчи кўп ўйинларда ҳам вингер, ҳам ҳужумчи ролида ўйнашган.

Агарда биринчи баҳсда шу таркиб майдонга тушди деб ҳисобласак, иккинчи беллашувда биринчи ўйинни захирада бошлаган футболчилар асосий таркибда бошлашади.
Дарвозада Суюнов, ўнг қанот ҳимояси Шораҳмедовга, марказ Шерзод Аъзамов ҳамда Рустам Ашурматовга топширилади. Чап қанотда эса Акром Комилов жавлон уриши мумкин.

Ярим ҳимоянинг таянч нуқтасида Одил Ҳамробеков ҳамда Фозил Мусаев ўйнаса, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида Жавоҳир Сидиқов ҳаракат қилади. Қанотларда эса Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Яхшибоев ёки Марат Бикмаев ўйнаши мумкин. Ҳужумда эса биринчи ўйинда майдонда кам дақиқа ўтказган ҳужумчилардан бири танлаб олинади.

Биринчи учрашувдаги тахминий таркибда ҳимоя чизиғи асосан "Локомотив" футболчиларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги асосида тузилди. Ярим ҳимоя эса авваллари терма жамоада кўп маротаба бирга ёнма-ён ўйнаган футболчилар Аҳмедов, Шукуровнинг ўзаро тушунишлари инобатга олинди. Қанотларда ҳам "Локомотив" боғламлари иш бериши кўзда тутилди.

Иккинчи ўйиндаги вариантда ҳам ўзаро бир-бирини нисбатан яхши тушунадиган футболчилардан иборат асосий таркиб хосил қилинди. Масалан Суюнов, Шораҳмедов, Аъзамов "Пахтакор"да ва "Насаф"да бирга ўйнашган бўлса, мудофаа қизиғидаги бошқа футболчилар Ашурматов ҳамда Комилов "Бунёдкор"даги ўйинлари орқали нисбатан ўзаро бир-бирларини яхши тушунишади. Шу боисдан ҳам ҳимоя чизиғи "Пахтакор" ва "Бунёдкор" футболчиларидан иборат бўлади.

Ярим ҳимоядаги таянч нуқтасидан ўрин олган Ҳамробеков ҳамда Мусаев ҳам маълум муддат бир жамоада, яъни "Насаф" елкама-елка ўйнашган ва ўзаро ҳамжиҳатлик яхши даражада. Қанотлардаги вингерлар Жалолиддин Машарипов ёки Жасур Яхшибоев/Марат Бикмаев ҳам бир жамоада ўйнашгани қўл келиши мумкин. Ҳужумда эса легионер мақомидаги Абдухолиқов ёки Шомуродов ўйнаши аниқ.

Бу шунчаки мавжуд таркиб ва Кападзенинг барчага тенг имконият берилади, деган гапларидан келиб чиқиб тахмин қилинди. Балки барчаси мен тахмин қилганимданда бошқачароқ бўлиши мумкин. Чунки терма жамоанинг тўлиқ таркибдаги машғулотларини кузатиш имконияти бўлмади ва мураббийларнинг блажак ўйинлардаги тўлиқ режаларидан бохабар эмасман.

Муҳими, терма жамоамиз кучли рақиблар фонида ишончли ва муносиб футбол намойиш этиб қайтишса бўлгани. Бу бўлажак учрашувлар ҳар бир футболчи учун катта мактаб вазифасини бажариб бериши аниқ. Чунки Садио Мане ёки Кейта Бальде сингари футболчиларга қарши ҳимояланадиган ҳимоячиларимиз ўзлари учун янги қирраларни очишлари мумкин. Ҳужум чизиғи вакиллари эса Кулибали ёки Бенатия сингари жаҳон даражасидаги ҳимоячиларга қарши ўйнаб анча тобланишади. Умуман бу бўлажак учрашувлардан терма жамоамиз натижадан қатъи назар кўзга кўринмайдиган жуда катта ютуқни қўлга киритади.

Марокашга йўл олган таркиб:

Дарвазабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар:
Рустамжон Ашурматов (“Бунёдкор”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Анзур  Исмоилов  (“Чан Чун Ятай” Хитой)
Ислом  Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Акром Комилов (“Бунёдкор”)
Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Олег Зотеев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Сардор Мирзаев (“Локомотив”)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония)
Сардор Рашидов (“Локомотив”)
Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)

Ҳужумчилар:
Тимурхўжа Абдухолиқов (“Ал-Сайлия”, Қатар)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика