Ўзбекистон билан ўйнаган Қирғизистон терма жамоасининг навбатдаги баҳси бекор қилинди

Aslanov Jasurbek
4 сен 2017, 12:22
Осиё Кубоги-2019 саралаш учрашувлари доирасида ўтказилиши керак бўлган Қирғизистон - Мьянма баҳси бекор қилинди.

Бу ҳақда Қирғизистон футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Қирғизистон бош-вазири Сапар Исаковнинг бундай қарор қабул қилишига Мьянмадаги оғир вазият, хавфсизликни таъминлаш ва динлараро душманлик туфайли тартибсизликлар келиб чиқишини олдини олиш сабаб бўлган.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан тушган маълумот туфайли, баҳсни бекор қилдим. Вазият назорат остида" - дейди Сапар Исаков.

Қирғизистон ва Мьянма терма жамоалари ўртасидаги баҳс 5 сентябрь куни Долон Омурзаков номидаги стадионда, маҳаллий вақт билан 20:00да бошланиши керак эди.

Қирғизистон футбол федерациясининг маълум қилишича, футбол дин, сиёсат ва зўравонликдан ташқарида.

Олдинроқ, Қирғизистон терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Баҳс ёпиқ эшиклар ортида ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›