Ўзбекистон – БАА. Чипталарни онлайн тарзда харид қилиш мумкин

Narzulla Saydullayev
27 фев 2014, 17:46
5 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – БАА учрашуви чипталари 28 февраль, жума кунидан бошлаб сотувга чиқарилади.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Чипталарини учрашув бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” стадиони кассаларидан, соат 10:00дан 18:00гача бўлган вақт оралиғида сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистон – БАА ўйини чипталарини шунингдек, click.uz онлайн тизими орқали ҳам ҳарид қилишингиз мумкин.

Чипта нарҳлари: I тоифа – 20 минг сўм II – III тоифалар – 15 минг сўм СИП – 30 минг сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – БАА учрашуви 5 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia