Ўзбекистон аёллар термаси Осиё Кубоги–2018 саралашини ғалаба билан бошлади

Aslanov Jasurbek
3 апр 2017, 17:30
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун, 3 апрель куни Осиё Кубоги–2018 турнирига саралаш босқичидги иштирокини бошлади.

“B” гуруҳи 1-турида Шерали Бобоқулов шогирдлари Гонконг термасига қарши баҳс олиб борди. 
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Kim II Sung Stadium майдонида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Людмила Карачик ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Чёнг Вам Ки мувозанатни тиклади. 
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилдора Нозимова томонидан киритилган гол Шерали Бобоқулов жамоасига ғалаба келтирди. “B” гуруҳдаги дастлабки ўйинда мезбонлар – КХДР аёллар термаси Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com