UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Работда Марокашга қарши ўртоқлик баҳслари ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Работда Марокашга қарши ўртоқлик баҳслари ўтказади

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мидори Ҳонда бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси февраль ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Австралия терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади.

Терма жамоа олдинда турган муҳим баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

28 январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Марокашнинг Работ шаҳрида давом эттирилади. Жамоа Марокаш аёллар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика