Ўзбекистон Атланта шаҳрига етиб борди
11 сен 2023 11:27
Янгиликлар
Ўзбекистон Атланта шаҳрига етиб борди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказиладиган шаҳарга етиб борди.
Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз аввалги баҳсда АҚШга имкониятни бой берди (0:3).
Энди эса Сречко Катанец бошлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Атлантада Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Жамоамиз делегацияси Атланта яқинидаги Морроу шаҳарчасида тўхтаган. Бугун тонгда термамиз ушбу шаҳардаги илк машғулотини ҳам ўтказди.
Ўзбекистон - Мексика учрашуви 13 сентябрь тонгида Атлантадаги "Мерcедес-Бенц” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан тонгги соат 04:30да бошланади.
Фото: ЎФА матбуот хизмати










Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар