Ўзбекистон Аргентинага қарши тўлиқ кўк либосда ўйнайди

Mirjalol Normatov
19 май 2023, 19:54
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинага қарши учрашув билан U-20 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Мазкур ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувда бош ҳакам сифатида Франсуа Летексие (Франсия) ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Сийрил Мугниер ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Жанубий Африка) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина — Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ очилиш ўйини 21-майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати