UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Ўзбек ва дунё футболи хавф остида! Уни қутқарувчи восита топилди Янгиликлар

Ўзбек ва дунё футболи хавф остида! Уни қутқарувчи восита топилди

Теглар :  CleanTech J-1
Бу ҳазил эмас, агар қуйидаги (аниқ) чоралар кўрилмаса натижаси оғир бўлиши мумкин:

Коронавирус эпидемияси бутун дунёни қийин аҳволга солиб қўйди. Деярли барча кўнгилочар ва оммавий тадбирлар номаълум муддатга тўхтатилди. Томошабинлар ташрифи бўйича етакчи ўринларда бўлган футбол бўйича Европа миллий чемпионатлари ҳам тўхтатилди, баъзилари бекор қилинди. Бу вазиятдан чиқишнинг имкони йўқдек туюлди, бироқ ечим бор ва у топилди.

COVID-19 вируси тарқалиши бошланган Хитой мамлакати уни тўхтатиш учун энг кескин чораларни қўллашдан тортинмади. Расмийлар нафақат шаҳарларда карантин эълон қилишди, балки транспорт қатновларига қатъий чекловлар қўйишди, замонавий технологиялар ёрдамида касалланган ва потенциал вирус ташувчисининг ҳаракатланиш йўлини кузатишни бошладилар. Яқиндагина Хитой Гонконг халқаро аэропортида ва AsiaWorld-Expo кўргазмасида муваффақиятли синовдан ўтган мутлақо ноёб ечимни тақдим этди. Гап CleanTech J-1 стерилизация камераси ҳақида кетмоқда, у қуйидагича ишлайди: камерага киришдан аввал инсоннинг тана ҳарорати автоматик равишда ўлчанади (бунда деярли хато кузатилмайди). Сўнгра, агар тана ҳарорати нормал бўлса, камера эшиклари очилади. Одам унинг ичига киради ва у ерда тўлиқ дезинфекция қилинади. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, коронавирус 99,99% ҳолатда йўқ қилинади. Таъкидлаш лозимки, бу жараён жуда тез содир бўлади, шу боис камерани одамлар оқими катта бўлган жойларда ишлатишга имкон беради.




Британиянинг нуфузли таблоидлари «Mirror» ва «Daily Mail» хабарига кўра, Англиянинг бир нечта футбол клублари бу техникани аллақачон сотиб олишган ва яна камида 40та клуб Гонконгда ишлаб чиқарилган юқори даражадаги технологияни харид қилиш борасида музокара олиб бормоқда. ФИФАдаги футбол мутасаддилари ҳам ушбу ускунага жиддий қизиқиб қолишган, чунки бугунги кунда бу футболни яна жаҳон майдонларига қайтишнинг ягона йўли. CleanTech J-1 камерасини стадионга кириш жойига қўйиш орқали нафақат футболчилар ва клуб ходимларини, балки мухлисларни ҳам ҳимоя қилиш мумкин бўлади. Яқин келажакда ундан фойдаланиш ички чемпионат ўйинларини қайта бошлаш учун мажбурий талаблардан бири сифатида белгиланса хайрон бўлманг. Шундай экан, нима учун буни ҳозироқ қилмаслик керак?

Ушбу камера борасида батафсил маълумот олиш ва харид қилиш шартларини билиш учун қуйидаги электрон почтага хат ёзиш мумкин: CleanTechJ1@gmail.com 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика