

Марказлашган ҳолда ўтказиладиган баҳслар Ғарбий ва Жанубий зоналарда 18-24 май, ACEAN, Марказий ва Шарқий зоналарда 24-30 июнь кунлари ташкил этилади.
Ўзбек клуби ўрин оладиган Е гуруҳида баҳсларга Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилади.
Ушбу баҳсларда юртимиз шарафини "Насаф" ёки "Сўғдиёна" ҳимоя қилади. Гуруҳдан шунингдек "Олтин Аср" (Туркманистон), "Нефтчи" (Қирғизистон) ва мезбон дебютант ЦСКА ўрин олади.



