UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18

Ўзбек футболининг келажаги, Филиппо Индзагининг эътиборига тушган Жасур Жалолиддинов 18 ёшга тўлди Янгиликлар

Ўзбек футболининг келажаги, Филиппо Индзагининг эътиборига тушган Жасур Жалолиддинов 18 ёшга тўлди

Бугун футболимизнинг эртаси ва бугуни деб қаралаётган иқтидорли ёш футболчи, “Бунёдкор” жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов таваллуд айёмини нишонламоқда.

2002 йил 15 май куни Навоий шаҳрида туғилган болакай 4-5 ёшидан миллионлар ўйинига меҳр қўйишни бошлайди. Жалолиддинов истиқомат қиладиган уйнинг яқинида футбол майдони бўлган, у ерда эса кўплаб болалар машғулот олиб борарди. У ўзининг тенгқурлари бўлмагани боис ўзидан икки ва уч ёш болалар билан шуғулланади. Илк мураббийи Аброр Пирназаров шогирдига қўлидан келган барча нарсаларни ўргатади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳозирда “Насаф” жамоасида ҳаракат қилаётган Ислом Кенжабоев ҳам ушбу мутахассис қўл остида Жасур билан биргаликда футбол "алифбоси"дан сабоқ олади.

Футболчи Навоий БЎСМ таркибида Самарқанддаги Республика мусобақасига борганида Отабек Ғуломхўжаев устозлигидаги “Бунёдкор-2002” жамоасига қарши майдонга чиқади. Шундан сўнг Ғуломхўжаев уни клуб академиясига таклиф қилади. Тошкентга келганида унинг ёш тоифасидаги жамоага Сергей Чигодаев мураббийлик қиларди. Тез орада ўз иқтидори билан барчанинг эътиборини тортган Жалолиддинов Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ўринбосарлар жамоасига таклиф қилинади.



2018 йил 16 ёшида асосий таркибга жалб қилинган қаҳрамонимизни “Қўқон-1912” қарши учрашувда Миржалол Қосимов охирги дақиқаларда захирадан майдонга туширади. Бу ҳақда ўйинчининг ўзи шундай эслайди. “Шундай инсонни қўл остида ўйнаш мен учун фахр бўлган. Гарчи, майдонга тушмасамда асосий таркиб билан бирга юрардим. Спорт формамни ушлаб туриши учун эса ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилардим. Бунинг учун Миржалол Қўшоқовичга миннатдорчилик билдираман”. Ўша йили у йил якунида “энг яхши ёш футболчи” номинациясида кучли учликдан ўрин олди.

Ўтган мавсум бошида жамоага келган мутахассис Вадим Абрамов қишки йиғинлар давомида кўплаб футболчиларни саралаб олади ва таркибни шакллантиришни бошлайди. Мураббий албатта Жаасурга ҳам эътибор қаратади. Ҳали 17га ҳам кирмаган футболчини дарҳол асосий таркибга киритади. 2019 йилги Суперлиганинг учинчи турида “Навбаҳор”га билан беллашувда у жамоадаги ўзининг дебют голини уради. Тобора ўзини кўрсатиб бораётган иқтидор соҳибининг “Андижон” дарвозасига киритган ажойиб тўпи кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди.



Октябрь ойига келиб жаҳонга машҳур, Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри 2002 йилда туғилган энг истеъдодли 60 нафар футболчини номини эълон қилди. Ансу Фати (“Барселона”), Люсьен Агум (“Интер”), Пабло Марено (“Ювентус”) кабилар бир қаторда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддиновни ҳам эътироф этди. Бу унинг учун катта ютуқ эди.

Мавсум сўнгида унга Италиядан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Италия Б Серияси вакили бўлган “Беневенто” футболчимизга оғиз солганди. Шахсан мураббий Филиппо Индзагининг ўзи ўзбекистонлик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирганди.

Йил сўнгида мавсумнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида у 2019 йилнинг “энг яхши ёш” футболчиси деб топилди ва махсус совринга лойиқ деб топилди. “Бунёдкор” билан эса чемпионатнинг бронза медалларига эга чиқди. Ҳақиқатдан ҳам Жалолиддинов ўтган мавсумнинг кашфиёт футболчиларидан бири бўлди. Жорий йилда эса у “қалдирғочлар” билан яна совринлар ютишни мақсад қилган. "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" совринини қўлга киритгач, Жасур ўз фикрларини билдирган эди:





Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз ходимлари номидан Жасур Жалолиддиновни туғилган куни билан табриклаб қоламиз. Унга энг самимий тилакларимизни тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика