UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  0 22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3

Ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган Жасур Абдураимовни табриклаймиз Янгиликлар

Ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган Жасур Абдураимовни табриклаймиз

Бугун турли ёшдаги терма жамоаларимизга иқтидорли футболчиларни тарбиялаб берган ёшлар мураббийи, бир неча йилдан бери “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзега ёрдамлашиб келаётган Жасур Абдураимов туғилган кунини нишонламоқда.

Юқори салоҳиятли мутахассис 48 ёшга тўлди.

Футболга Тошкент вилоятининг “Шахтёр” жамоаси орқали кириб келди ва ярим ҳимоя позициясида ўз иқтидорини намоён қилиб борди. Миллионлар ўйинига меҳр оиладан бошланган бўлса ажаб эмас. Биласиз, Жасур Абдураимов “Пахтакор” афсонаси Биродар Абдураимовнинг ўғли ҳисобланади. Кейинги йилни тўлиқ пойтхатнинг “Умид” жамоасида ўтказди ва бир мавсум давомида 48та учрашувда майдонга тушди. Секин-аста катта футболда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган футболчини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз сафига қўшиб олди. Бир давра “лочинлар” шарафини ҳимоя қилгач, ўзини илк бор хорижда легионер сифатида синаб кўриш мақсадида Малайзиянинг “Мелака ТМФС” клубига ўтди. Бироқ, четдаги фаолияти кўпга бормади. Натижада ортга қайтиб МҲСК ва “Суғдиёна” клубларида тўп тепди. 1996 йил “Пахтакор”да иш бошлаган нидерландиялик мураббий Ханс Фарел қўл остида 15та учрашувда фаол ҳаракат қилди. Айрим паллаларда унга жароҳат панд берганини таъкидлашимиз жоиз. Фаолиятининг сўнги даврларини “Сурхон”да ўтказди.

Мураббийликни болалар футболидан бошлаган Абдураимов дастлаб 1993 йилда туғилган боллардан иборат гуруҳни шуғуллантиришда Дмитрий Кимга ёрдамлашди ва ҳамжиҳатликда иш олиб боришди. Ушбу гуруҳда ҳозирги жамоа етакчилари Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев, Жанубий Кореяга йўл олган Жамшид Искандеровлар ҳам бор эди. Кейинчалик эса унга 1997-1998 йилда туғилган футболчиларни ишониб топширишди. Мутахассис ўзига берилган вазифасини сидқидилдан бажаришга интилди. Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуриллоев, Ҳожиакбар Алижонов каби футболчилар Жасур Абдураимовнинг кашфиётларидан бири бўлди десак муболаға бўлмайди. Академиядаги ишидан мамнун бўлган клуб раҳбарлари унга ўринбосарлар жамоаси, “Пахтакор-2”жамоаларини беришди.



2015 йилда ЎФА ва олдинги терма жамоалар маркази Ўзбекистон U-18 терма жамоасини бошқарувини унинг қўлига топширди. Биринчи галда унинг олдига селекция ишларини тўғри йўлга қўйиган ҳолда жамоани кейинги йили Бахрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Саралаш босқичида ортиқча муаммога учрамади ва финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2016 йил ёзида пойтахтимиз мезбонлигида ўтказилган CAFA-CUP ўртоқлик турнирида ғолибликни тантана қилди. Куз ойига келиб эса Бахрайнда қитъа чемпионати финал босқичи ўйинлари старт олди. Гуруҳ етакчиларидан бири ҳисобланган Австралияга қарши муҳим баҳсда вакилларимиз жуда чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатди ва 3:2 ҳисобида ғалабани нишонлашди. Мундиалга йўлланма берувчи Эрон билан учрашувда футболчиларимиздан омад чинакамига юз ўгирди десак ўринли бўлади. Буни статистика ҳам айтиб турибди. Рақиб йўллаган икки зарба гол билан тугади. Бизникилар эса 15та зарба берди бироқ, тўп дарвозага киришни истамади. Шундай бўлсада йигитлар намойиш қилган ўйин барчада, ҳусусан футболимиз раҳбарларида ижобий таассурот қолдирди. Шунинг учун олимпия терма жамоасини шакллантириш ҳам Жасур Абдураимовга топширилди.

2017 йилнинг апрел ойларида “Пахтакор”да мураббийлар қўнимсизлиги кузатила бошланди. Аввалига Григорий Колосовский, сўнг Равшан Ҳайдаровлар қисқа вақт жамоани бошқаришди. Клуб раҳбарлари эса жамоага хориждан мураббий келгунига қадар Абдураимовга футболчиларга бошчилик қилиб туришни буюрди. Шота Арвеладзе келгач уни ўзига ассистент қилиб олди. Мана ҳозирга қадар улар жамоада бирга муваффақиятли фаолият олиб боришмоқда. Ўйлаймизки, ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга мутахассис келажакда бош мураббий сифатида ҳам қатор ютуқларга эришади.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Жасур Абдураимовга соғлик ва саломатлик, клубдаги фаолияти давомида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика