UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

Ўзбек футболида айланаётган мавҳум гаплар Янгиликлар

Ўзбек футболида айланаётган мавҳум гаплар

Февраль келишига оз қолди. Бу ойда клублар тайёргарликка зўр беришади. Чемпионлар лигасида иштирокчи этувчи жамоалар халқаро ўйинларга киришса, бошқалар ички чемпионатга якуний ҳозирликни кўришади. Ҳар йили шу ҳолат такрорланиб келганидан биз бунга ўрганиб қолганмиз.

Эндиликда раҳбарият футболга кўплаб ўзгартириш киритмоқчи. Албатта, янгилик бўлгани маъқул, чунки ҳозир футбол бир жойда турмаяпти. Ҳамма жойда ривожланишга ҳаракат қилиняпти. Лекин янгилик киритишни истаган одам охиригача бунинг ортидан қувмас экан, бошида айтилган гаплар мавҳумлигича қолиб кетаверади. Бу эса футбол жамоатчилигининг зерикишига олиб келади.

Ваъдалар кўп, ўзбек футболи янаям зўр бўлади дейишдан чарчамаяпмиз. Аммо баъзи гаплар борки, қулоққа мавҳум эшитилмоқда. Шу ўринда ёзганларимиз қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун фактларга таяниб мақолани давом эттирамиз.

Ҳозирча Суперлига мавзусига тўхталмай турамиз, негаки бу алоҳида катта мавзу. Яхшиси, масаланинг бошқа жиҳатларига эътибор қаратамиз.

Про-лигада ҳар бир вилоятдан биттадан жамоа бўлади

ПФЛ биринчи лигани Про-лига номига ўзгартирди ва мусобақада 16та жамоа иштирок этади дейилди. Аммо савол юзага келади: қатнашувчи жамоалар кимлар? Масалан, “Динамо”, “Машъал” ва "Цементчи" бу йил Про-лигада ўйнайдими? ПФЛ элитада 12та жамоани қолдириш ҳақида қарор чиқариб бўлган. "Машъал" ва "Цементчи" биринчи лигага тушириб юборилди. "Нефтчи" билан "Сўғдиёна" эса олий лигага қайтарилди. Лекин бизнинг эътиборимизни бошқа жиҳат тортмоқда, у ҳам бўлса Про-лигада ҳар бир вилоятдан биттадан жамоанинг иштирок этишидир.

Шу пайтгача бундай йўл тутишга ҳаракат бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмагандик. Чунки ҳар бир вилоятдан мажбуран битта жамоанинг иштирокини таъминлаш чемпионатнинг кучайишига олиб келмайди. Балки зўрма-зўраки мусобақага ўхшаб қолиши мумкин. Баъзи клубларда йил охиригача пул бўладими-йўқми, бу алоҳида масала. Айтайлик, Хоразм ёки Навоий биринчи лигага жамоа қўймоқчи эмас, бу ўринда ПФЛ қандай йўл тутади? Ёки бўлмаса "Шўртан" ва "Машъал"нинг Про-лигада ўйнаши Қашқадарёнинг ўзидан иккита жамоа бўлишини билдиради.

Суперлига клублари ҳисобида камида 25 миллиард сўм бўлиши керак

Бу гап чиққанига кўп бўлмади. ПФЛ Суперлиганинг ҳар бир клубига йиллик бюджет 25 миллиард сўмдан кам бўлмаслигини етказиб қўйганидан хабаримиз бор. Футбол - оммавий ўйин, шундай экан қанча бюджет бўлиши аввало клубларнинг ўзига боғлиқ. Яъни, бу ўринда ҳар ким кўрпасига қараб оёқ узатади. ПФЛ талабини тўғри тушунамиз, ташкилот клублар кучайишини, ўйинлар савияси ошишини хоҳлаяпти, аммо камида 25 млрд. сўмлик бюджетга эга бўлишни талаб қилиш тўғримикин?

Айтайлик, гап 15 миллиард ҳақида борганида ҳам майли эди. Чунки биз биламизки, аксар клублар 10-15 миллиард сўм билан чемпионатни ўтказишади. Шу боис бюджетга яна 10 миллиард сўм қўшиш кўпчиликка оғирлик қилиши мумкин. Англия Премьер-лигаси иштирокчилари ҳисобида камида 200 миллион доллар бўлишини табиий қабул қиламиз. Чунки уларда футболчи олиб-сотиш, маркетинг хизматлари, трансляция ҳуқуқи ривожланган. У ерда клублар фақат ҳомийлар қўлига қараб қолмасдан ўзлари ҳам пул топади.

Лекин биз ҳали у даражага чиққанимиз йўқ. Олий лига клуби ҳомий кўмагисиз икки ой яшаши мумкиндир, кейин яна бер-бер бошланади. Қолаверса, бизда атрибутика, футболкалар савдоси кенг йўлга қўйилмаган. Савдо-сотиқдан тушадиган пул катта эмаслигини биламиз. Шу боис 25 миллиард сўм ҳақидаги гаплар гўёки мавҳумга ўхшаб қоляпти.

500 миллионгача жарима

Янги чиққан ПФЛ регламентида клубларга солинадиган жарималар миқдори аниқ айтилмаган, фақат 500 миллион сўмгача деб ёзиб қўйилган. Савол туғилади: 500 миллион сўмгача деган гапни қандай тушуниш мумкин? Айтайлик, сиз машина ҳайдайсиз ва ҳар бир қоидабузарлик учун қанча жарима тўланишини биласиз. Масалан, эҳтиёт тасмасини тақмасангиз шунча, тезликни маъёрдан оширсангиз шунча, қизил чироқдан ўтганда, чизиқни босганда... хуллас ҳар бир қоидабузарликнинг ўз нархи бор.

Футболда ҳам биз шу пайтгача қоида бузилишига қараб тўланадиган жарималар миқдорини билиб келганмиз, аммо янги ўйлаб топилган 500 миллион сўмгача жарима мавҳумликдан ўзга нарса эмас. Нега деганда бу ерда конкрет сумманинг ўзи йўқ, ПФЛ эса хоҳлаган суммасини жарима деб ёзиб юбориши мумкин. Бундай ҳолатда иккита жамоа бир хил тарзда қоидани бузса, ПФЛнинг бир жамоа ёнини олиб камроқ, иккинчисига кўпроқ жарима солмаслигига ким кафолат беради?

Суперлига ва Кубок қуръаси

Биринчи лигани қўя турайлик, чунки ҳар йил биринчи лига мартнинг охирларида бошланарди. Лекин Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги қуръаси қачон бўлади? 2017 йилги чемпионат учун қуръа 2016 йилнинг 15 декабрь санасида ташланганди. Аммо 2018 йилги мусобақалар қуръасининг қачон бўлиши номаълум. Кимлардир 1 февралда деяпти. Лекин бу аниқми?

Ҳозир барча жамоалар янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда. Йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам бўлиб турибди. Биламизки, қуръадан кейин олий лиганинг 1-2 турларида ўзаро тўқнаш келадиган жамоалар рақибга ўз сирларини очмаслик учун имкон қадар бир-бирлари билан ўйнамасликка ҳаракат қилишади. Лекин ҳозир ҳамма бир-бирига қарши ўйнаб ётибди, чунки чемпионатнинг 1-турида ким ким билан баҳс олиб боришини билмайди.

Терма жамоа бош мураббийи

Миллий терма жамоа бош мураббийи масаласи ҳам мавҳум қолаётгани бор гап. Федерация анча олдин 9 нафар мураббийнинг номзодини эълон қилганди, уларнинг қайси бири билан музокара олиб борилди, ким биландир келишувга эришилдими, бу ҳақда ҳеч гап йўқ. Терма жамоамизнинг бош мураббийи ким бўлиши ҳамон номаълум. ЎФФнинг аввалги президенти Умид Аҳмаджонов ўз интервьюсида янги мураббий билан келишувга эришилганини ва февралда шартнома тузилишини айтиб ўтди. Фақат энди ўша мураббийнинг кимлигини билиш қоляпти.

Мураббий номи аниқ ва тез орада шартнома имзоланади ҳам дейлик, лекин у терма жамоани қачон қабул қилиб олади? Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми? Бундай дейишимизнинг боиси узун-қулоқ гапларга қараганда, Карлуш Кейруш Ўзбекистонга келиши мумкин экан. Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон терма жамоаси устози ҳисобланади ва жамоани жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.

Суперкубок ўтказиладими?

Ўтириб бош қотирган сари турли саволлар юзага келаверади. Шулардан яна бири бу йил Суперкубок учун учрашув ўтказиладими? Ўтган йил бўлмаганди, чунки ПФЛнинг олдинги раҳбари Фарҳод Магометов “Локомотив” ҳам чемпион, ҳам Кубок соҳиби бўлди, Суперкубок ўтказишдан маъно йўқ деганди. Бу йил нима бўлади? “Локомотив” яна чемпионат бўлди, мамлакат Кубогида ҳам зафар қучди. Шу боис Суперкубок яна ўтказилмаслиги мумкинми?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика