UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  1 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  3 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  8 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  7 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  29 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1

Ўзбек футболи тарихида ҳали бунақаси бўлмаган Янгиликлар

Ўзбек футболи тарихида ҳали бунақаси бўлмаган

Бу воқеа Ғузор шаҳрида, аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 19-тур ўйинлари доирасидаги “Шўртан” ва “Қизилқум” учрашуви чоғида рўй берди.

Стадионда келин салом...

Ўзбек футболи тарихида ҳали бунақаси бўлмаган. Келинчак келин бўлиб тушган кунданоқ шу оиланинг вакилларига, яқинларига салом беришни канда қилмайди. Кунлар, ойлар, ҳафталар, ҳатто ҳайит маросими сабабли йил ўтсада бошида дўппи, эгнида келин либос билан етти букилиб салом бериш одатимиздан фахрланамиз. Агар келин спортчи, дейлик футболчи бўлса-чи? Футболчи қизларимизнинг   келинлик либосини кийиши, она бўлиши ва маълум вақт ўтгач оиласини деб футболни тарк этганлар кўпчиликни ташкил этади. Аммо шундай футболчи қизимиз бор эканки, бир ҳафталик келин куёвнинг рухсати билан майдонга тушишга, буни эса келин салом билан амалга оширишга жазм эта олди.  

Бу воқеа Ғузор шаҳрида, аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 19-тур ўйинлари доирасидаги  “Шўртан” ва “Қизилқум”  учрашуви чоғида рўй берди. Ўзбек футболи тарихида илк бор майдонда, икки жамоа ўйини олдидан шу ўйинда майдонга тушиши лозим бўлган футболчи бошида миллий кийим - дўппи ва рўмол билан тўй маросими куйлари остида аввал ўз жамоадошларига, кейин ҳакам ва меҳмон жамоа аъзоларига, сўнг трибунада ўтирган томошабинларга, охирида эса ўз мураббийлари ва клуби ходимларига келин саломини амалга оширди. Улдона Тўхтаеванинг турмушга чиққанига бир ҳафта бўлди. 29 август куни рўй берган никоҳ тўйи куни унинг жамоаси сафарда тўп суришларига қарамай, мамлакатимизнинг кўпкарра чемпиони “Андижанка” жамоасини мағлубиятга учратиб, ушбу ютуқни айнан келин-куёвга бағишлаган ва шу ўйин туфайли футболчи қизлар дугоналарининг бахт оқшомида иштирок эта олишмаганди. Дугоналар номидан клуб раҳбарлари ўша оқшомда Улдонага бахт-саодат тилашганди. Бир ҳафталик келин майдонга тушишни истади, буни эса куёв бола Шаҳбозбек ҳам қўллаб-қувватлади. Улдона эса майдонга тушишдан олдин ўзбек урф-одатларига риоя қилишни лозим топди ва юқоридаги воқеага сабаб бўлди. Бир бўлим тўзлиқ майдонда ҳаракат қилган Улдона жамоадошларининг дастлабки голига ҳаммуаллифлик қилди, бир гал эса пенальтини аниқ бажара олмади ҳам.

Эркаклар ўртасида бундай воқеаларга гувоҳ бўлган онларимиз йўқ эмас. “Пахтакор” ва миллий терма жамоамизнинг собиқ ўйинчиси Шуҳрат Мақсудовнинг никоҳ маросимини айнан “Пахтакор” стадионида, майдон марказида ўтказганида унга тан берган эдик, мана, аёлларимиз ҳам ҳар қандай шароитда ўзбекона урф-одатларимизни канда қилмасликларини исботламоқдалар.


Рейтинг: -67   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика